Кириш Регистрация
27/06 00:00 Чехия 1-2 Туркия
27/06 00:00 Грузия 2-0 Португалия
27/06 03:00 Эквадор 3-1 Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла 1-0 Мексика
27/06 20:00 Нефтчи 1-1 Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор 1-0 Бунёдкор
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай - Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна - Динамо
28/06 20:00 Қизилқум - ОКМК
29/06 03:00 Колумбия - Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания

Ёшлар лигаси. "Машъал" - "Пахтакор" 2:0

Баҳо:
+1 | -

Бугун Муборак шаҳридаги Б.Вафоев номли стадионнинг 2-майдонида "Машъал" ва "Пахтакор" ёшлари 4-тур учрашувини ўтказишди.

Учрашув бошидан ташаббусни вакилларимиз қўлга олишди. Бутун бўлимни рақиб жарима майдончаси ичида ушлаб турган "Машъал" 45 дақиқага келгандан Шоҳруҳ Достоновнинг боши билан дарвозага берган зарбаси аниқ нишонга борди. 

Иккинчи бўлимни меҳмонлар ҳужумкор бошлади. 53 дақиқада Темур Ҳакимовнинг зарбасини Ботир Носиров майдондан чиқариб юборди. Бурчак тўпи амалга оширилган вақтда Аббосбек Махситалиевга аниқлик етишмади. 65 дақиқадан бошлаб "Машъал" бир вазиятнинг ўзида беш марта бурчак тўпини киритиш имкониятига эга бўлди лекин битта ҳам зарба аниқ дарвозага бормади. 69 дақиқада Холмурод Холмуродовнинг аниқ пасидан сўнг яна бир бор Шоҳруҳ Достонов дарвозабонни алдаб ўтиб ўз дублини нишонлади. Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Машъал (Муборак) – Пахтакор (Тошкент) 2:0 (1:0)
Гол:
Шохрух Достонов (45, 69)

Машъал: Ботир Носиров, Юнус Очилдиев, Искандар Шайқулов, Қаҳрамон Баҳодиров,Сирож Раҳматуллаев, Отабек Шукуров, Аббос Шодмонов, Акмалий Раҳимзода, Элдор Эргашев, Шохрух Достонов, Холмурод Холмуродов,
Захирадан майдонга тушганлар: Жавоҳир Илёсов, Жасурбек Абдураҳмонов, Омонуллахон Мирзаев, Муҳриддин Ризванов, Жамшид Шодиев, Темур Маметов, Аббос Омонов

Пахтакор: Ботир Иргашев, Жамшид Болтабоев, Хумоюн Агзамов, Темур Ҳакимов, Абдураҳмон Абдулхоқов, Мухсин Убайдуллаев, Бегзод Мирзамуродов, Анваржон Солиев, Абдулазиз Юсупов, Виктор Григорьев, Аббос Махсталиев
Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Турсунбоев, Равшанбек Хурсанов, Камолиддин Тожиев, Дилмурод Қодиров

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 22:08, 04.04.2014.
Ўқилди: 2393 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.