Франциялик ҳужумчи Николья Анелька Бразилиянинг "Атлетико Минейро" клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақида клуб президенти хабар тарқатди.
Анелька февраль ойида "Вест Хэм" билан ўйинда урган голини нишонлаш чоғидаги ҳаракатини Англия футбол ассоциацияси миллатчилик ҳаракати деб баҳолади ва уни 5та ўйинга дисквалификация қилди. Шундан сўнг "Вест Бромвич" клуби март ойида футболчи билан тузилган шартномани бекор қилганди.
Футболчининг ўзи эса ўнг қўлини пастга тушириб, чап қўлини эса букканча ўнг қўлининг билагига қўйиб, голни нишонлаш хатти-ҳаракатида ҳеч қандай миллатчилик ҳаракати йўқлигини, у шунчаки франциялик дўсти, комедия роллари ижрочиси Дьедонна Мбала-Мбалани қўллаб-қувватлаш учун қилганини таъкидлади. Мамлакатда эса актёрнинг фаолиятини тақиқлашга ҳаракат қилишмоқда.
Анелька Франция терма жамоаси сафида Евро-2000да ғолибликни қўлга киритган (терма жамоа сафида 69та ўйин, 14та гол). Шунингдек, "Арсенал" ва "Челси" таркибида икки карра Англия чемпиони, "Ювентус" сафида Италия чемпиони, "Фенербахче" таркибида Туркия чемпиони, "Реал" билан эса Европа лигаси ғолибига айланган.