Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

«Вест Хэм» - «Ливерпуль» - 1:2. Ҳакам хатосини тўғрилаганда...

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" мураккаб кечган ўйинда "Вест Хэм"ни мағлуб этди ва мавсум тугашига 5 тур қолганида чемпионлик курашидаги рақобатчилардан бири бўлиб қолмоқда. "Болғачилар" учрашувни яхши ўтказишди. Бош ҳакам ўйиндаги муҳим фигурага айланди.

Биринчи бўлимнинг 44-дақиқасигача ўйин бир маромда кечаётганди. Луис Суарес жарима майдончаси ичида Томкинсни алдаб ўтаётганида ҳимоячи тўпни қўли билан қайтариб қолди. Ҳакам ҳақли равишда пенальти белгилади ва уни Стивен Жерард голга айлантириб, ҳисобни очди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқанинг энг сўнгида мезбонлар бурчак тўпини тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Тўп бурчакдан етказиб берилганидан кейин "Ливерпуль" дарвозабони Миньоле  футболчилар қуршовида тўпни қўлдан чиқариб юборди ва Демель яқин масофадан тўпни дарвозага йўллади. Рефери голни инобатга олди. Аммо лайнсмен ўша заҳоти ўз ёнига бош ҳакамни чақирди. Қанот ҳаками унга нималарнидир тушунтирди, аммо ҳакам гол инобатга олинганини тасдиқлади. Такрорий лавҳа кўрсатдики, дарвозабон тўпни эгаллаб олганидан кейин "Вест Хэм" ҳужумчиси Эндрю Кэррол дарвозабоннинг бошига, кейин эса қўлларига қўли билан уриб, тўпнинг чиқиб кетишини таъминлаган экан. Шу тариқа, жамоалар танаффусга йўл олишларидан аввал ҳисоб тенглашди.

Танаффусда ҳакам ўша вазиятни такроран кўргани ва хатога йўл қўйганини тушуниб етган бўлиши керак. Ўйиннинг 71-дақиқасида "Ливерпуль" ҳимоячиси Фланаган ҳужумга ўтди ва уни шериклари дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқаришди. Дарвозабон Адриан ҳам тўп томон чиқиб келди. Тўпга эса мерсисайдлик футболчи бирозгина аввал етиб келди ва дарвозабондан ўтиб кетаётганида Адрианнинг қўли Фланаганнинг оёғи тегди. Секин тегди. Аммо бу футболчининг йиқилиши учун етарли бўлди. Ушбу вазият учун бош ҳакам пенальти белгилаб, ўз айбини ювгандек бўлди. 11 метрли нуқтага ўрнатилган тўп ёнига яна Жеррард яқинлашди ва кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Учрашув давомида "Ливерпуль" яхши ўйнади. Бир нечта қулай имкониятларга эга бўлди. Биргина Суарес томонида дарвоза томон йўлланган иккита "бильярдча" зарба ва ҳар иккала сафар тўп дарвоза тўсинига текканини эслаш етарли.

"Ливерпуль" муҳим ғалабани қўлга киритди ва ўз очколарини 74тага етказиб, яна 1-ўринга кўтарилиб олди.

Англия Премьер-лигаси, 33-тур
"Вест Хэм" – "Ливерпуль" 1:2 (1:1)
Голлар: 0:1 – 44, пенальти Жеррард, 1:1 – 45 Демель, 1:2 – 71, пенальти Жеррард.
"Вест Хэм": Адриан, Демель, Рид, Томкинс, Армеро, Нобл, Тэйлор (Жарвис, 78), Диаме (К. Коул, 84), Нолан (Ночерино, 68), Даунинг, Кэрролл.
"Ливерпуль": Миньоле, Жонсон, Шкртел, М. Сако, Фланаган, Хендерсон, Жеррард, Коутиньо (Лукас, 46), Старриж (Туре, 85), Суарес, Стерлинг.
Огоҳлантиришлар: Томкинс (43), Адриан (70), Ночерино (80), Армеро (86).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:53, 06.04.2014.
Ўқилди: 8909 марта.
Фикрлар: 319 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.