«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Лоран Блан ЕЧЛ чорак финал босқичи доираисда «Челси»га қарши кечадиган жавоб баҳси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ўйин олдидан ҳисоб бизнинг фойдамизга эканига аҳамият бермаймиз. Биз катта ўйин қилмоқчимиз. «Челси» бизга ҳужум қилади, иккита ўйин натижасига кўра ҳисобни тенглаштиришга уринади. Бу ҳолат бизга имконият бериши керак. Биз бутун ўйин давомида ўз жарима майдончамиз атрофида ўтирмоқчи ва сабр қилмоқчи эмасмиз. Ўз ўйинимизни дарвозамиздан узоқроқда ташкил қиламиз.
Бизнинг мақсадларимиз улкан. Албатта, биз Франциядаги барча совринларни ютиб олишни хоҳлаймиз, аммо бизнинг бош мақсадимиз — Чемпионлар лигаси ғолиблиги.
Биз топ-клуб бўлишни истасак, хоҳ уйда бўлсин, хоҳ сафарда, ўз ўйинимизни рақибга ўтказишимиз керак. Голлар борасида тўхталадиган бўлсам, биз чемпионлар лигасининг ушбу мавсумидаги ҳар бир ўйинида гол уриб келмоқдамиз», – дейди Блан.
«Челси» – «ПСЖ» ўйини 8 апрель, сешанба куни соат 23.45да бошланади.