Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Виталий Денисов «Волга»га қарши бўлиб ўтган Россия чемпионатининг 24-тур доирасидаги ўйин (3:0) ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
— Дастлабки дақиқалардан бугунги ўйин «Локомотив»га осон бўлмайдигандек кўринганди?
— Дастлабки дақиқаларда жамоалар ҳамиша бир-бирларини кузатишади. Кейин тезликни оширдик. "Волга" хатога йўл қўя бошлади ва четлатиш катта аҳамиятга эга бўлди.
— Қизил карточка бормиди?
— Бўлмасам-чи? Орқадан оёққа тепдику. Сўнгги умид фоли бўлди бу.
— Кучук танаффусда нималар деди?
— Танаффусда мураббий ўйинни янада кучайтириш ва ҳисобни ошириш кераклигини таъкидлади. 1:0 қалтис ҳисоб эди ва қандайдир жарима ёки бурчак зарбаси "Волга" фойдасига ишлаши мумкин эди.
— Ҳал қилувчи вазият — четлатишми?
— Буни ҳал қилувчи вазият, деб ўйламайман. Бунгача ҳам бизда имкониятлар юзага келганди ва улардан фойдаланашимиз мумкин эди. Ғалаба барибир биз томонда бўларди, деб ўйлайман.
— «Зенит» вақтинчалик 1-ўринда тургани ёқимсиз бўлдими?
— Мен бошқа жамоаларнинг натижаларига аҳамият қаратмайман, боз устига тур ўйинлари орасида 1-2 кунлик вақт бўлганида. Хаёлда бундай фикр бор эди, аммо бунга кўп аҳамият қаратмадим.
— «Волга» билан ўйин аввалги турда бўлиб ўтган «Спартак»ка қарши ўйиндан нимаси билан фарқ қилди? Ўшанда «Локомотив» бутун ўйин давомида ҳимояланган жамоага гол ура олмаганди.
— Бугун биз барча имкониятлардан фойдаландик. Агар «Спартак» билан ўйинни ёдга оладиган бўлсак, ўшанда ҳам имкониятлар бўлганди, аммо биз улардан фойдалана олмагандик. Бугун ўйинимизни кучайтира олдик ва айрим эпизодлар аҳамиятга эга бўлди.