"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо чемпионлар лигаси чорак финалининг "ПСЖ"га қарши жавоб учрашуви олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен чемпионлар лигасида 100дан ортиқ ўйин ўтказганман ва эртанги ўйин қандай кечишини бламан."Челси" футболчилари ўз маҳоратларини, шижоатларини ва ишончларини кўрсатишлари керак. Бу топ-клубларга керак бўлган жиҳат.
Агар эртага "ПСЖ" чемпионлар лигасидан чиқиб кетса - бу улар учун катта кўнгилсизлик бўлади. Агар биз чиқиб кетсак - ҳамма кутаётган иш бўлади. Таваккалнинг ҳамма чиройи шунда - эртага ҳаммаси ҳал бўлади. Мен ўйинчиларимнинг ғалабасига ишонаман", - дейди Моуриньо.