"Милан" бош мураббийи Кларенс Зеедорф "Женоа" устидан қозонилган ғалаб (2:1) ҳақида фикр билдирди.
"Милан" характер кўрсатганидан хурсандман.Одил Таарабт аъло ўйнади. Кейсуке Ҳонда учун хурсандман, у керакли пайтда гол урди.
Биз Чемпионлар лигасига чиқиш имкониятига эга бўлиб турибмиз ва мақсадимизга етиш учун ҳамма ишни қиламиз. Кўпроқ очко йиғишимиз керак", - дейди Зеедорф.