Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 1-3 Япония
19/11 17:00 Индонезия 2-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-1 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин 1-1 Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон 2-3 Эрон
19/11 21:00 Уммон 0-1 Ироқ
19/11 21:00 БАА 5-0 Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн 2-2 Австралия
19/11 23:15 Кувайт 1-1 Иордания
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай

Қаҳрамон Асланов: «Месси «тўпнинг эгаси»га ўхшайди»

Баҳо:
+ | -

Сайтимиз блоггери Қаҳрамон Асланов ўзининг твиттердаги саҳифаси “Барселона”нинг мағлубияти, хусусан, Мессининг бугунги кундаги муаммоси ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг айтишича, Месси ўзгариши керак ва жамоадаги ўз ролини ва аҳамиятини пасайтириши лозим.

“Гап қандайдир схемаларда, тактикада ёки Месси ҳужумми, ярим ҳимоями, қайси амплуада ўйнашида эмас”, - дейди Қ.Асланов. “Асосий муаммо Мессининг жамоа ўйинидаги вазифаси ҳаддан зиёд, ўзи эплай олмайдиган қадар катталигидадир. Ўйинга эътибор беринг, Месси тўп учун очилдими, демак албатта, унга оширилиши керак, бошқа вариантлар кўриб чиқилмайди. Қачонки, Месси орқароқда қолиб кетса ёки ўзини таклиф қилмасагина, ярим ҳимоячилар бошқа ҳужумчимларни “кўра бошлайдилар”. Қайсидир маънода бу ҳолат ҳаммамиз бошимиздан кечирган болалар футболидаги “Тўпнинг эгаси” мақомига ўхшайди. Қайсидир вазиятда унинг айтгани бўлмай қолса, хафа бўлиб қолади, умуман ўйнашни йиғиштириб қўяди ёки бошқа салбий оқибатларни кўрамиз. Бу қандайдир четдан хулоса қилинган тўқима фараз эмас, Мессининг оғир характери ҳақида кўп гапирилган, унинг клубдаги ёш жамоадошларига нисбатан ҳаддан зиёд талабчанлиги, Златан Иброҳимовичнинг кундалиги ва бошқа жуда кўп фактлар бор. 

Бир пайтлар Бразилия терма жамоасининг ёрқин юлдузи, етакчиси ва бомбардири бўлган Пеле ёши ўтиб, аввалдан бажариб юрган вазифаси у учун жисмонан иложсиз бўлиб қолганда, аниқроғи, ЖЧ-70 да, майдондаги вазифасини бироз ўзгартирган, кўпроқ тўпни бошқа юлдузларга етказиб бериш, шерикларига имконият яратиш билан шуғулланган, дейишади.   

Месси ҳали ёш, кучга тўла, яна ўн йил “Барселона”нинг етакчиси бўлиб қолиши мумкин. Лекин маънан унинг жамоадаги роли эскирди, балки бундан жамоадошлари ҳам зерикиб улгурганлар. У жамоадаги ўз мақомини бироз пасайтирилишига рози бўлиши керак. Кўрпани доим ўзига тортишга ўрганиб қолган юлдуз оғир аҳволда ҳам ёлғиз қолади, сабаби Месси ўз харизмаси билан жамоадошларидаги характерни ҳам сўриб олмоқда. Неймарнинг Бразилия терма жамоасидаги ва "Барселона"даги ўйинларини солиштиринг. Техника ёки тезлик жиҳатидан эмас, ўзига бўлган ишонч ва етакчилик, вазиятни қўлга олиш бобида. Ўз вақтида курашувчанлиги ва ўйинларни қутқариб қола олиш хусусиятига эга бўлган Санчес ёки Фабрегасга қаранг, оғир пайтларда қандайдир бефарқ ва вазиятни ўз қўлига олишга қўрқиб қолишгандек.

Бу ерда айбни Мессидан эмас, ўша Фабрегас ёки Санчесдан қидирган бўлардим, лекин қаранг, айнан шундай камчиликлар туфайли Мессининг олдидан кетган Вилья ёки Иброҳимович каби футболчилар бошқа жамоаларда яна ўша хусусиятларини намойиш қила бошлашган. Демак, айбни “Барселона”дан қидириш керак”, деб фикрини тамомлади Қ.Асланов.

Манба: https://twitter.com/Aslanov_K
Киритилди: 16:10, 10.04.2014.
Ўқилди: 5895 марта.
Фикрлар: 47 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.