Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид 1-2 Бавария
07/04 23:59 Спортинг 0-1 Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Вадим Абрамов: «Футбол — эркаклар ўйини»

Баҳо:
+ | -
ФОТО: fcbunyodkor.com

Ўзбекистон чемпионати 5-туридан ўрин олган «Бнёдкор» ҳамда «Локомотив» жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин ҳар икки жамоа мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг биринчи қисмида Вадим Абрамов қатнашди.

– Кожакарь нимага захирадан тушди. Унинг жароҳати борми?
– Йўқ, ҳаммаси жойида.

– Натижадан қониқдингизми?
– Ўйин охирида гол уриб натижага эришиш ёмон эмас деб ўйлайман. Агар биринчи гол урганимизда аламли бўларди.

– Футболчилар иккинчи бўлимда асабийлашишди. Айниқса, Жасур Ҳасанов. Бу нима билан боғлиқ?
– Футбол — эркаклар ўйини. Бу футболда бўладиган ҳолат. Менимча, Жасур билан бўлган ҳолатда «Бунёдкор» футболчилари айёрлик қилишди. Биз бундай ҳолатларни жуда яхши биламиз. Мен буни нормал ҳолат деб биламиз.

– Ўйиндан олдин Кожакарь ПФЛ қайдномасида 87-рақамда ўтган, лекин бугунги ўйинда 14-рақамда ўйнади.
– Унинг битта 14-рақамли формаси бор.

– Кучсизланган «Бунёдкор»ни нимага енга олмадингиз?
– Бугун «Бунёдкор»нинг кучсиз бўлгани учун ҳам дуранг ўйнадик. Агар жамоа сиз ўйлаганчалик кучсизланганида биз мағлуб бўлардик. Бу ҳазил албатта. Нималар деяпсиз, қанақасига «Бунёдкор» кучсизланган. Кучсиз жамоа бунақа ўйин кўрсатмайди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:28, 11.04.2014.
Ўқилди: 8262 марта.
Фикрлар: 68 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик