Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 00:45 Кальяри - Верона
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка - Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

Мурод Исмоилов: «Саркисян ҳам ўз вақтида легионерларга таянарди»

Баҳо:
+ | -

“Насаф” - “Нефтчи” учрашувидан кейин дастлаб матбуот анжуманига Мурод Исмоилов ташриф буюрди ва журналистлар саволларига жавоб бериб ўтди:

— Қаршида яхши жамоа шаклланганини ва Бердиев жамоаси ўз майдонида кучлироқ ҳаракат қилишини биз билардик. Шу сабабли бугун ҳимоявий ўйин кўрсатишга қарор қилгандик. Маълум вақтгача бизнинг тактика самара берди ҳам. Қандайдир сонияларда ўзимизнинг ўйинни йўқотиб қўйганлигимиз сабабли бугун охиригача футболчиларимиз дош бера олишмади. Шундай бўлсада футболчиларимиз максимал даражада ҳаракат қилишди.  Бугун майдонда ҳаракат қилган футболчиларга раҳмат. Худо хоҳласа, бугунгидек жамоавий ўйин кўрсатиб қийин вазиятдан чиқиб кетамиз.

— Доим пешқадамлар қаторида юрадиган “Пахтакор”ни ташлаб, “Нефтчи”га ўтиб таваккал қилишингизга нима туртки бўлди?
— Аввало мен Фарғона фарзандиман, қолаверса фаолиятим давомида “Нефтчи” сафида ҳам ҳаракат қилганман. Бундан ўн беш йиллар олдинги ютуқларни эслаб Фарғона футболининг юксалишига қўлимдан келганча ҳисса қўшмоқчиман.

— Учрашувда яхши таассурот қолдираётган Мелзиддиновни алмаштиришдан мақсад нима эди?
— Ҳужумга эътибор бериб янги ҳужумчи тушириш учун ёки Абдуллоҳ Олимовни, ёки Руслан Мелзиддиновни алмаштиришим керак эди. Олимов Илҳом Юнусовни тўла қуролсизлантира олди.

— Матбуотда “Нефтчи” ҳақида қатор танқидий мақолалар чиқишига қарамай жамоа муҳити ҳавас қилгудекми?
— Атрофдаги гап сўзларга эътибор бермасликка ҳаракат қилмоқдамиз. Биз ҳали ушбу танқидлар ноўрин эканлигини яхши натижаларимиз билан исботлаймиз.

— Худди шу таркибни “Пахтакор”га кўчириб ўтказдик деб тасаввур қилайлик. Натижа қандай бўлиши мумкин эди, деб ўйлайсиз?
— Очиғини айтсам “Пахтакор”да ғолиблик руҳияти юқорироқ. Академиядаги болалардан тортиб фақат ғолиблик руҳида тарбияланишади. Биз ҳам юқори кайфиятда тўп суришни жамоага сингдириб боришимиз керак.

— Саркисян легионерларга эътибор қаратмасди. “Нефтчи” таркибига жорий йилда легионерлар жалб этилганди. Бугун легионерларни кўрмадик?
— Саркисян ҳам дастлабки йилларда фақат легионерларга таянарди. Гвазавада жароҳат бор, Петкович ишончни оқламаяпти, Оника бироз бетоб! Яна шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, жамоага таклиф қилинган 14 нафар янги футболчилардан ўзимиз кутгандек фойдалана олмаяпмиз. Легионерлар ҳам шулар жумласига киради. Айрим футболчилар биз умид қилгандек бўлиб чиқишмаяпти.

— Бугунги ўйинларингизга нисбатан “Нефтчи”  мухлислари қандай муносабатда?
— Фарғонада футболни севишади. Футболни юқори савияда тушунишади. Лекин улар ғалабаларга кўникиб қолишган. Шунинг учун уларнинг ишонишини қозонишга ҳаракат қиламиз

— Мансур Саидов “Навбаҳор”-“Насаф” учрашувининг энг яхши ўйинчиси бўлди. Нима сабабдан уни жамоада олиб қола билмадингиз?
— Саидов мен жамоага келгунча “Нефтчи”ни тарк этиб улгурганди. Менга жамоада ўйнаш истаги борлигини айтса, уни олиб қолардик.

Олим ТОЛИПОВ ёзиб олди

 

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 22:36, 11.04.2014.
Ўқилди: 4553 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.