Кириш Регистрация
02/10 15:00 Виссел Кобе 2-1 Шандонг Тайшан
02/10 15:00 Йокогама Маринос 4-0 Ульсан Хёндэ
02/10 15:00 Теп Хань Нам Динь 0-0 Бангкок Юнайтед
02/10 17:00 Тампинес Роверс 3-1 Ли Ман
02/10 19:00 Равшан 0-1 Ал-Вакра
02/10 19:00 Олтин аср 0-1 Холидия
02/10 19:00 Насаф 2-1 Шабаб ал-Аҳли
02/10 20:00 Украина 2-3 Бразилия
02/10 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-1 Кувайт СК
02/10 21:45 Жирона 2-3 Фейеноорд
02/10 21:45 Шахтёр 0-3 Аталанта
02/10 23:00 Ат-Таъвун 1-2 Ал-Қува ал-Жавия
02/10 23:59 Штурм 0-1 Брюгге
02/10 23:59 Астон Вилла 1-0 Бавария
02/10 23:59 Динамо Загреб 2-2 Монако
02/10 23:59 Лилль 1-0 Реал Мадрид
02/10 23:59 Ливерпуль 2-0 Болонья
02/10 23:59 РБ Лейпциг 2-3 Ювентус
02/10 23:59 Бенфика 4-0 Атлетико
03/10 20:00 Франция - Аргентина
04/10 21:30 Наполи - Комо
04/10 23:45 Верона - Венеция
05/10 00:00 Леганес - Валенсия

«Реал» 2-ўринга чиқиб олди

Баҳо:
+ | -


Криштиану Роналдусиз майдонга тушган "Реал Мадрид" ўз майдонида "Альмерия"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учрата олди ва жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олди.

Мана шундай паллада мураббийнинг ўрни яққол сезилади. "Реал" чемпионатда "Барселона" ва "Севилья"га ютқазиб қўйганда ҳам мураббий тушкунликка тушмади ҳамда жамоа ўз ўйинини йўқотиб қўймади. Анчелотти фақатгина "Барселона"ни ютадиган жамоа (Моуриньо сингари) эмас, соврин ютадиган жамоани шакллантираётгани кўзга ташланмоқда. Бу мақсад йўлида эса жадвалнинг 5-поғонасидан пастда бораётган клублар "Реал" учун ҳозирда муаммо туғдира олмайди.

Криштиану Роналду бўлмаса-да, унинг ўрнини Бэйл ёки Ди Мария босмоқда. Бундан ташқари Анчелотти таркибдаги ротацияларни яхши амалга ошириб келди ва 2-3 нафар футболчининг жароҳати клуб ўйинига таъсир кўрсатмаяпти. Мураббий йил давомида бир қатор захира футболчиси ҳисобланган ўйинчиларни асосий таркибга тайёрлаб келди. Мавсумнинг ўта муҳим палласида эса улар жамоага ас қотишмоқда.

"Альмерия" устидан қозонилган йирик ғалабадан кейин "Реал" очколарини 79тага етказиб олди ва "Барселона"дан 1 очкога ўтиб кетиб, "Атлетико"га тенглашиб олди. Диего Симеоне шогирдлари эса ўз ўйинлари 13 апрель куни "Хетафе"га қарши ўтказишади.

"Реал" яхши кайфиятда 16 апрель куни "Барселона"га қарши кечадиган Испания кубоги финал баҳсига тайёргарлик кўрадиган бўлди.

Испания чемпионати, 33-тур
"Реал Мадрид" – "Альмерия" - 4:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – 28 Ди Мария, 2:0 – 53 Бэйл, 3:0 – 56 Иско, 4:0 – 85 Мората.
"Реал Мадрид": Диего Лопес, Начо, Варан, Пепе, Коэнтрау (Д. Льоренте, 73), Ильярраменди, Модрич, Ди Мария (Каземиро, 64), Иско, Бензема, Бэйл (Мората, 70).
"Альмерия": Эстебан, Нелсон, Торсильери, Мартинес, Мане, Тебар, Верса, Корона (Ф. Сориано, 72), Зонго (О. Диас, 69), Родри (А. Видаль, 57), Барбоза.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:46, 13.04.2014.
Ўқилди: 8432 марта.
Фикрлар: 49 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.