Кириш Регистрация
02/10 15:00 Виссел Кобе 2-1 Шандонг Тайшан
02/10 15:00 Йокогама Маринос 4-0 Ульсан Хёндэ
02/10 15:00 Теп Хань Нам Динь 0-0 Бангкок Юнайтед
02/10 17:00 Тампинес Роверс 3-1 Ли Ман
02/10 19:00 Равшан 0-1 Ал-Вакра
02/10 19:00 Олтин аср 0-1 Холидия
02/10 19:00 Насаф 2-1 Шабаб ал-Аҳли
02/10 20:00 Украина 2-3 Бразилия
02/10 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-1 Кувайт СК
02/10 21:45 Жирона 2-3 Фейеноорд
02/10 21:45 Шахтёр 0-3 Аталанта
02/10 23:00 Ат-Таъвун 1-2 Ал-Қува ал-Жавия
02/10 23:59 Штурм 0-1 Брюгге
02/10 23:59 Астон Вилла 1-0 Бавария
02/10 23:59 Динамо Загреб 2-2 Монако
02/10 23:59 Лилль 1-0 Реал Мадрид
02/10 23:59 Ливерпуль 2-0 Болонья
02/10 23:59 РБ Лейпциг 2-3 Ювентус
02/10 23:59 Бенфика 4-0 Атлетико
03/10 20:00 Франция - Аргентина
04/10 21:30 Наполи - Комо
04/10 23:45 Верона - Венеция
05/10 00:00 Леганес - Валенсия

Ҳақиқий чемпионлик жанги: «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 3:2

Баҳо:
+1 | -

«Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» жамоалари ҳақиқий чемпионлик учрашувини бутун дунёга тақдим қилиб беришди.

“Сити”да 2та захира ўйини борлигини инобатга олганда, ливерпулликлар чемпионликни қўлга киритишлари учун рақибни мағлубиятга учратиши шарт эди. Буни яхши англаган Брендан Роджерс шогирдлари ўйиннинг илк дақиқалариданоқ шиддат билан олдинга ўтишди. Натижада улар 6-дақиқадаёқ ҳисобни очишди. Стерлингдан суперпасни қабул қилган Раҳим Стерлинг, уёғига индивидуал маҳоратини намойиш қилди ва дарвозани ишғол қилди.

Шундан кейин ташаббус мерсисайдликлар томонида бўлди. Боз устига, 20-дақиқага келиб “Сити” етакчиси Яя Туре жароҳат туфайли майдонни тарк этди. 26-дақиқада эса бурчакдан етказиб берилган тўпни барчадан баланд сакраган Шкртел бош билан дарвозага жойлаб қўйди. 2:0.

Манчестерликлар ўзларининг ҳақиқий кучларини иккинчи бўлим бошидан кўрсата бошлашди. Аввалига Давид Сильванинг голи инобатга олинмади. Мильнер унга узатмани амалга ошираётганида тўпни майдонда сақлаб қола олмаган экан. Орадан 2 дақиқа ўтиб худди шундай комбинация орқали Сильва барибир гол урди. 4-5 дақиқа ўтар эмас яна ўша Сильванинг хатти-ҳаракати туфайли ҳисоб тенглашди. Самир Насри жарима майдончаси ичида тўпни Давидга узатди ва Сильва ўткир бурчак остида тўпни шерикларига узатаётганида, тўп аввал Жонсоннинг, кейин эса дарвозабон Миньоленинг оёғига тегиб, дарвозага кириб кетди.

Руҳий устунликка эга бўлган “шаҳарликлар” яна бир нечта вазиятлар яратишди. Шундай вазиятларнинг бирида Сильва анчадан вақтдан кейин майдонга қайтган Агуэро узатган тўпни яқин масофадан дарвозага йўллай олмади. У бироз кеч қолди.

Ўйин тақдирини ҳимоядаги хато ҳал қилди. Мезбонлар тўпни ён чизиқдан жарима майдончасига отиб беришди. Компани тўпни бош билан қайтариш ўрнига орқа томонга уриб юборди ва Коутиньо тўпга тўхтатмасдан зарба бериб, Жо Хартни ожиз қолдирди.

Энди “Ливерпуль” ғалабани қўлдан чиқариб юбормасди. Улар концентрацияни йўқотмасдан ўйнашди. Тўғри бир вазиятда Шкртел тўпни қўли билан ўйнади, аммо бу вазиятни Клатенбург кўрмади.

Шу тариқа, “Ливерпуль” пешқадамликни ўз томонида сақлаб қолишди. Энди улар “Челси”ни 5, “Манчестер Сити”ни эса 7 очкога ортда қолдиришмоқда. Пеллегрини жамоаси захира 2та ўйин бор, аммо мавсум тугашига 4 тур қолганида чемпионлик тақдири энди “Ливерпуль” қўлида!

АПЛ, 34-тур
Ливерпуль – Манчестер Сити 3:2 (2:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – 6 Стерлинг, 2:0 – 26 Шкртел, 2:1 – 57 Сильва, 2:2 – 63, автогол Жонсон, 3:2 – 78 Коутиньо.
"Ливерпуль": Миньоле, Фланаган, Шкртел, М. Сако, Жонсон, Хендерсон, Коутиньо (Мозес, 89), Стерлинг (Лукас, 90), Джеррард, Старриж (Аллен, 66), Суарес.
"Манчестер Сити": Жо Харт, Сабалета, Демичелис, Компани, Клиши, Яя Туре (Хави Гарсия, 19), Сильва, Навас (Милнер, 50), Фернандиньо, Насри, Жеко (Агуэро, 68).
Огоҳлантиришлар: Суарес (5), Хави Гарсия (21), Фернандиньо (45), Сабалета (77).
Четлатиш: Хендерсон (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:32, 13.04.2014.
Ўқилди: 6421 марта.
Фикрлар: 109 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.