«Тоттенҳэм» да ишлари юришмаётган Эрик Ламела собиқ жамоаси «Рома»га қайтиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Келиши билан жароҳатлар гирдобида қолиб кетаётган Ламела ўтган ёзда «Рома»дан 30 миллион еврога сотиб олинган эди. У АПЛ учрашувларида деярли қатнашмади.
Манбада айтилишича, Ламела ёзда «Рома»га қайтиши ёки «Ювентус»га ўтиши мумкин. Лондонлилар Ламелани 15 миллион еврога қўйиб юборади.













