Болгариянинг София шаҳрида ёшлар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида уч нафар спортчимиз дастлабки жангларни ўз фойдаларига хал этиб, ғолиблик учугн курашни давом эттиришмоқда.
Жумладан, Сулаймон Латипов (-49 кг) туркманистон вакилини, Шукуржон Раҳимов (-56 кг) грузиялик боксчини, Иқболжон Холдоров эса мисрлик чарм қўлқоп устасини мағлуб этдилар.
Бундан ташқари ҳамюртларимиздан Абдулхай Шорахматов (-52 кг), Бектемир Мелиқўзиев (-69 кг), Козимбек Мардонов (-75 кг) тўғридан-тўғри иккинчи босқичга йўлланма олишган.
Бугун ўтказиладиган мусобақаларда терма жамоамиз аъзоларидан Маҳмуд Ғоипов (-64 кг) грузиялик Нукри Адамиага қарши жанг ўтказади.
Маълумот учун. Мазкур жаҳон чемпионатида 105 давлат вакиллари иштирок этмоқда. Ўзбекистон шарафини 10 нафар боксчимиз ҳимоя қилишмоқда. 2012 йили Ереван шаҳри (Арманистон) да бўлиб ўтган аввалги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 тадан олтин ва кумуш медалларни қўлга киритишган.