“Бунёдкор” жамоасининг ўйинолди расмий машғулоти аслида “Лаҳвия” ФКга тегишли бўлган “Абдуллоҳ бин Ҳалифа” стадиони бўлиб ўтди.
Гап шундаки, “Ал-Жаиш” футбол клуби ўзига янги стадион барпо этаётгани боис рақибларини “Лаҳвия”нинг уй стадионида қабул қилиб турибди.
“Қалдирғочлар”нинг расмий машғулоти учрашув бошланадиган вақтда, яъни 20:15 (Тошкентда 22:15 бўлади)да старт олди ва бир соатга яқин давом этди. Унда жамоамиз билан Қатарга олиб келинган барча 18 нафар футболчи иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, “Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” баҳси 23 апрель куни Тошкент вақти билан соат 22:15да старт олади.