Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Александр Волков: «Ўзбек футболи юзи учун ҳам ўйнадик»

Баҳо:
+ | -

“Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “қалдирғочлар” устозининг фикрлари қуйидагича бўлди:

— Ўйинолди матбуот анжуманида “Ал-Жаиш” ғалаба учун ўйнайди, деб айтиб ўтгандим. Аввало рақиб аъзоларининг бизга таклиф қилган ҳужумкор ўйини учун миннатдорчилик билдириб ўтаман. Ҳисобни ўйин стартидаёқ очдик. Бу эса арабларнинг янада тажаввузкор ўйнашига олиб келди. “Ал-Жаиш” ҳисобни тенглаштиришгач, рақиб таблодаги ҳисобга ишониб, ортда чекинди. Бу албатта жазосиз қолмади. Ғалабадан хурсандман. Ўйлашимча, “Ал-Жаиш”га Осиё Чемпионлар лигасидаги тажриба етишмади. Бизга эса, аксинча бу жиҳат қўл келди. “Бунёдкор”нинг ОЧЛда ёқимли анъанасини давом эттирганимиздан бахтиёрмиз.

— Айтингчи, ғалаба ниманинг ҳисобига қўлга киритилди, деб ўйлайсиз?
— Бизда иштиёқ кучли бўлди. Ишонч ҳам. Ўйиндан олдин футболчилар билан суҳбатлашганимизда биз нафақат “Бунёдкор” учун, балки бутун бошли Ўзбекистон футболи шаъни учун курашишга келишиб олгандик. Агарда ғалаба қозона олсак, бу юртимизнинг Осиё майдонларидаги юзи эканлигини жуда яхши ҳис этдик. Келаси йилги Осиё Чемпионлар лигаси квотаси учун ҳам ҳаракат қилдик. Юртимизда “Пахтакор”, “Локомотив”, “Насаф” каби клублар ҳам ОЧЛда иштирок этишга лойиқ. Ўйлайманки, келаси йилги ОФК Ўзбекистонга квоталар ажратишда эътиборлироқ бўлади.

— Ўйин Сиз ўйлаган режа асосида ўтдими ёки кутилмаган бурилишлар юз бердими?
— Футболда аввалдан бирон нимани режа қилиб бўлмайди. Биз ютишни истадик ва ғалаба қозондик. Бошқа нарса ҳақида ўйлашдан энди нима наф?

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 01:21, 24.04.2014.
Ўқилди: 7512 марта.
Фикрлар: 38 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик