Кириш Регистрация

6-тур превьюси. "Динамо" - "Пахтакор"

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 6-турида "Пахтакор" Самарқандга сафар қилади.
Мавсумни яхши бошлаган "Динамо" ҳозирча 5 ўйиндан кейин 9 очко тўплаган. Равшан Ҳайдаров шогирдлари жамоавий ўйинни тобора кучайтириб боришмоқда. Шу сабабли Самарқанддаги беллашув қизиқарли кечишига шубҳа йўқ. Мезбонлар кўп минг сонли мухлислар қаршисида "Пахтакор"га жиддий муаммо яратишга уринишади. "Динамо" аввалги турда Андижондан 3:2 ҳисобида ғалаба билан қайтганди.
 
Олий лигада жамоалар 40 марта ўзаро майдонга тушган. Уларнинг 31тасида "Пахтакор", 5тасида "Динамо" зафар қучган. 4 учрашув дуранг билан тугаган. Тўплар нисбати бўйича катта устунлик "шерлар" тарафида - 80:21. Ўтган йилги баҳсларда жамоамиз 4:0 ва 2:1 ҳисобида муваффақиятга эришган. Кахи Махарадзе ҳар икки ўйинда тўп киритган. "Динамо" майдонидаги 20 учрашувда мезбонлар 4 бор зафар қучишган, 4 учрашувда дуранг кузатилган. 12 бор "Пахтакор" ғалаба қозонган.
 
Ёшлар таркиблари 25 апрель, жума куни соат 15:00да учрашувни бошлашади. Асосий жамоалар эса 26 апрель, шанба куни соат 16:30да Самарқанддаги "Динамо" стадионида ўйинни бошлаб беришади. Беллашувни Марат Исмоилов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бунгача Исмоилов "Пахтакор"нинг Фарғонада "Нефтчи"га қарши кечган баҳсини бошқарган ва унда жамоамиз 2:1 ҳисобида ютуққа эришган.
 
"ДИНАМО" - "ПАХТАКОР"

Ҳакамлар: Марат Исмоилов (Тошкент), Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Андрей Цапенко (Тошкент вилояти), Суҳроб Сатторов (Қашқадарё).
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 13:01, 24.04.2014.
Ўқилди: 3490 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8766]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5795]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4372]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3345]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [2953]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2357]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2340]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2311]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2293]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1820]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик