«Арсенал» ҳимоячиси Бакари Саньа фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар бермоқда.
Саньанинг шартномаси шу йилнинг ёзида якунига еткади ва у «ПСЖ»га эркин агент сифатида ўтиши мумкин. Лекин «Арсенал» Саньа билан хайрлашмоқчи эмас ва унга янги шартнома таклиф қилмоқчи.
Саньанинг хизматларига «Инер», «Манчестер Сити» ҳамда «Ливерпуль» жамоалари ҳам эҳтиёж сезмоқда.