Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Шерали Бобоқулов: "Мухлислар "Металлург-Вумен"дан ўтган йилги натижани кутадилар"

Баҳо:
+ | -

Кеча аёллар чемпионати доираси ўтказилган "Меаллург-Вумен"- "Гули" (Навоий) ўртасида кечган ўйиндан сўнг бекободликлар устози Шерали Бобоқулов ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

Учрашувда мезбонлар 7:1 ҳисобида ғалаба қозондилар.

- Ўзингиз кўрдингиз, ўйин қизиқарли бўлди. Навоийликларнинг мағлубиятига ўйин амалиётининг камлиги сабаб бўлди деб ўйлайман. Бу уларнинг биринчи расмий ўйини ҳисобланади, биз эса улардан иккита ошиқ ўйин ўтказдик.

Ўйиндан олдин, қизларга рақибни кучига тўғри баҳо беришларини айтган эдим. Кутган нарсам содир бўлди - ўнинчи дақиқада биринчи бўлиб гол ўтказиб юбордик. Яхшики, кейин жамоа ўзини қўлга олиб керакли натижага эриша олди.

- Жамоа олдига мақсад қўйилганми?

- Жамоамиз ўтган йили ташкил қилинди. Ташкил қилингандан сўнг кучли, кўпроқ маҳаллий футболчилардан иборат бўлган жанговар таркибни тузишни режалаштирганмиз. Яратилган шароитлар ва футболчиларнинг ҳаракати туфайли натижалар бирин-кетин келаверди. Оқибатда кўпчилик ва ҳатто ўзимиз ҳам кутмаган ҳолда чемпионатда бронза медалларга эга бўлдик. Жамоа олдига аниқ мақсад қўйилмаган. Ўтган мавсумда учинчи ўриннни эгаллаб ўзимизга шу савиядан пастга тушмасликни мақсад қилганмиз. Раҳбарлар ва мухлислар биздан шуни кутишади.

- Жамоа таркибидан терма жамоага чақирилганлар борми?

- Ўғилой Илашева Гулнора Аъзамова бошчилигидаги ёшлар терма жамоасига таклиф қилинган, жароҳати сабаб у бугун ўйинга тушмади.  Бу йил 1999-2000 йилда туғилган қизлар ўртсида Осиё чемпионатига саралаш мусобақаси бўлади, ўша мусобақага биздан Зарина Бобоева чақирилган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:58, 26.04.2014.
Ўқилди: 3440 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4296]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2651]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2592]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2494]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2460]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2415]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2334]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2240]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2119]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2051]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик