Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Навбаҳор» – «Сўғдиёна» учрашув олдидан

Баҳо:
+ | -

Бугун Косонсойдаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилади. Учрашув аввал белгиланганидек, соат 16.30да бошланади. Шу сабабдан “Сўғдиёна” футбол клубининг расмий твиттерида ўйинни соат 16.00га кўчирилганлиги ҳақида тарқатилган хабар ҳеч қандай асосга эга эмас.

Рақиблар шу кунга қадар олий лигада ўзаро 36 марта куч синашишган. 19 учрашувда “Навбаҳор” ғолибликни қўлга киритган бўлса 12 та ўйинда “Сўғдиёна” ютуққа эришган. Бешта қарама-қаршиликда эса кучлар тенг келган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 64-39, “Навбаҳор” фойдасига. Жамоалар ўртасидаги ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 1996 йили қайд этилган. Ўшанда "Навбаҳор" Наманганда жиззахликлар дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритишганди. Сермаҳсуллик борасида эса 2000 йилги учрашув тарихда қолган. Наманганда ўтган учрашувда 6:3 ҳисоби кузатилганди.

Косонсойдаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган учрашувни Рустам Бобомуродов бошчилигидаги навоийлик ҳакамлар бошқаришади. Бобомуродовга қанотларда Обид Жумаев ва Рустам Самандаров ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам сифатида андижонлик Акмал Раҳимов қайд этилган. Вячеслав Валицкий зиммасига эса назоратчилик вазифаси юклатилган.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 13:48, 26.04.2014.
Ўқилди: 2634 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5206]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [3887]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3284]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2419]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2412]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2211]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2030]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [2012]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1707]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1635]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик