"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Вест Бромвич"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Қилаётган ишимни амалга ошира оламан. Менда бунга ишонч бор. Бу фақат менинг фалсафам эмас, бизнинг фалсафамиз. Буни фақат мен эмас, бутун жамоа шундай ўйин намойиш этишни истайди.
"Челси" яхши ишлади ва бошқа клубларга нисбатан эртароқ ўз ишини яхши бажара бошлади. Кейинги мавсумда ҳозиргидан ҳам кўра кучлироқ бўламиз. Тайёргарлик учун вақтимиз кўп бўлади, 1-2 нафар янги футболчиларни оламиз ва ёшларнинг тажрибаси ошган бўлади. Агар чемпион бўлсак, бу даражамизни оширади, бу футболчилар учун яхши.
Мотивация ҳамиша бор. Сэр Алекс Фергюсонда қанча соврин бор? Ўттизта, мен эса ундан битта кўпроқ соврин ютишни истайман. Ҳозирча менда 7та соврин бор. Агар чемпион бўлсак, уларнинг сони 8тага етади. Саккизинчисини ютсам, тўққизинчисини хоҳлайман", - дейди Моуриньо.