Ўзбекистон кубогининг 1/16 финал ўйинлари боис “Локомотив” 16 кунлик танаффусга эга бўлганди (жамоа дастлабки босқичлардан озод этилган). Абрамов мазкур танаффусдан фойдаланиб жамоасининг ўйинини ва футболчиларнинг жисмоний ҳолатини ўзгартира олгани кўзга ташланди. Футболчилар тез фикрлашди, тез қарор чиқаришди ва ўйин охирига қадар тинимсиз ҳаракатда бўлишди. Натижада “Андижон”га ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда ишончли ғалабани қўлга киритишди.
Ўйиннинг 8-дақиқасида Фарҳод Тожиев ўнг қанотдан узатилган тўпни қабул қилиб, 16 метрлардан йўллаган зарбаси ҳимоячи қўлига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди. ФИФА рефериси Азиз Асимов пенальти белгилади. Фарҳоднинг ўзи ундан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.
Ўйинни асосий таркибда бошлаган “Локомотив”нинг иккинчи ҳужумчиси 22-дақиқада майдон марказидан дарвоза томон ёлғиз югурди, барчани ортда қолдирди ва дарвозани ишғол қилди. Фарҳод Тожиев ҳам жамоадоши билан параллел югурганди, аммо Иван тўпни унга узатмади.
Иккинчи бўлимда ушбу ҳужумчилар ўз ҳисобларига яна биттадан гол ёзиб қўйишди. Нагаев ўзининг иккинчи голини ҳам яккама-якка вазиятда урган бўлса, Тожиев қисқа узатмалар орқали ўзига етказилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
Бундан ташқари мезбонлар жуда кўплаб вазиятлардан фойдалана олишмади. Акс ҳолда ҳисоб янада йирик кўриниш ҳосил қиларди.
“Локомотив” энди 3 май куни бўлиб ўтадиган “Пахтакор”га қарши ўйинга тайёргарликни бошлайди. “Андижон” эса ўша куни “Бухоро”ни қабул қилади.
ОЛИЙ ЛИГА, 6-ТУР
"ЛОКОМОТИВ" - "АНДИЖОН" – 4:0 (2:0)
Голлар: Фарҳод Тожиев (8-пен., 86), Иван Нагаев (22, 82)
"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 4.Бобурбек Йўлдошев, 10. Фарҳод Тожиев, 16. Жасур Ҳасанов (кичик), 17.Салим Мустафоев, 18.Фозил Мусаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22. Виктор Карпенко, 23.Иван Нагаев, 77.Жасур Ҳасанов, 88.Лутфулла Тўраев
Захира: 84.Темур Жўраев, 8.Акмал Холматов, 9.Сардор Мирзаев, 12.Сардор Раҳмонов, 14. Андрей Кожакарь, 24.Иброҳим Раҳимов, 30.Дилшод Жабборов, 99.Вячеслав Шевченко
"Андижон": 32.Темур Ғаниев, 2.Жавлон Мирабдуллаев, 5.Алексей Касьян, 7.Бекзод Ғозиев, 8.Баҳром Абдураҳимов (Иброҳим Отахонов 46), 10.Анвар Ражабов, 18.Шаҳзод Шаймонов, 20.Темур Султонов, 23. Сергей Доценко, 28.Расул Раҳмонов, 55.Асрор Раҳмонов.
Захира: 1.Муҳиддин Худоёров, 3.Даврон Турсунов, 6.Иброҳим Отахонов, 9.Лочин Солиев, 17.Мирзакамол Камолов, 19.Алишер Тўхтасинов, 88.Алишер Азизов