Москванинг «Динамо» клуби ярим ҳимоячиси Игор Денисов «Зенит»га қайтиши мумкин. Бу ҳақда рус матбуоти хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, футболчи собиқ жамоасидаги расмийлар билан музокара олиб бормоқда. «Динамо» ҳам унинг кетишига қарши эмас. Фақат амалга ошажак трансфер нархи келишилмаган.
Хабарингиз бор, Денисов Лучиано Спалетти билан келиша олмай «Зенит»ни тарк этган ва аввал «Анжи»га, кейин «Динамо»га бориб қўшилган эди.













