Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

«Вальядолид» «Реал»ни деярли чемпионликдан маҳрум қилди

Баҳо:
+2 | -

"Реал" мавсумнинг энг ҳал қилувчи қисмига келганида кутилмаганда иккинчи ўйинда дуранг ўйнади ва чемпионлик имкониятини жуда ва жуда пасайтириб юборди. Назаримизда, "Валенсия" билан ўйиндаги дуранг кайфиятидан футболчилар чиқиб кета олишмаган ёки мавсум сўнггига келиб "Мадрид" юқори формани сақлаб қола олмади.

Боз устига, "Вальядолид"га қарши ўйиннинг 9-дақиқасидаёқ Криштиану Роналду жароҳат олгани боис майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Шунга қарамай, сўнгги ўйинларда бирин-кетин гол уриб келаётган Серхио Рамос, бу сафар ҳам жамоаси жонига оро кирди. Рамос томонидан йўлланган зарба жонли девор орасидан ўтиб, тўсин остига кириб кетди.

Ўйинда "Реал" катта ташаббусга эришган бўлса-да, аммо улар ўзлари яратган камсонли хавфли ҳужумларни голга айлантира олишмади. Бир вазиятда Рамоснинг зарбасини дарвозабон қайтарган бўлса, Карим Бензема қулай вазиятда тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

Иккинчи бўлимнинг иккинчи ярмидан бошлаб "Вальядолид" ўйин суръатини тенглаштирди ва олдинга ўта бошлади. 65-дақиқада Хави Герра 7-8 метрлардан чалқанча услубда зарба берди. Тўп Касильяс дарвозаси устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида эса мезбонлар барибир ўз мақсадларига етишди. Бурчакдан етказилган тўпни Осарио бош билан дарвозанинг олис бурчагига йўллади ва ҳисобни тенглаштирди.

Қолган дақиқаларда "Реал" таваккал қилиб олдинга борди, натижада иккинчи тўпни ўтказиб юборишига сал қолди. Пепе рақибнинг 3 нафар футболчисига қарши ёлғиз курашда устун келди ва хавфни бартараф этди. "Вальядолид" яхши ҳимояланди ва 1 очкони қўлга киритди.

"Реал" бугун ўзининг энг нурсиз ўйинини намойиш қилди. Боз устига, ўйин бошида Роналду жароҳат олди ва майдонни тарк этди. Аввалги ўйинларда рақибларини ишончли тарзда мағлуб этаётган "Реал", бугун негадир (иккинчи бўлимда) ҳисобни ушлаш учун ўйнади. Натижада жазоланди.

Чемпионат тугашига 2 тур қолганида: "Атлетико" - 88, "Барселона" - 85, "Реал" - 84 очкога эга бўлиб турибди. 11 май куни бўладиган 37-тур баҳсида "Атлетико" ғалаба қозонса, "Реал" чемпионлик умидидан бутунлай мосуво бўлади. "Барса" ҳам 37-турда "Элче"ни мағлуб этса, барча нарса сўнгги турда ҳал бўлади. 38-турдаги "Барселона" - "Атлетико" ўйини финалга айланиши мумкин!

Испания чемпионати, 34-турнинг қолдирилган баҳси
Вальядолид – Реал Мадрид 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 35 Рамос, 1:1 – 85 Осорио.
Вальядолид – Хименес, Рукавина, Вальенте, Митрович, Пенья, Рубио, В.Перес (Бараха, 82), Жеффрен (Осорио, 73), О.Гонсалес (Ларссон, 64), Бергдиш, Герра.
Реал Мадрид – Касильяс, Начо, Пепе, Рамос, Коэнтрау, Алонсо, Модрич, Иско (Ильярраменди, 73), Ди Мария, Бензема (Марсело, 77), Роналду (Мората, 9).
Огоҳлантиришлар: Бергдиш (26), Иско (27), Мората (61), Ильярраменди (76), Пепе (80), Митрович (89), Бараха (90), Хименес (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:59, 08.05.2014.
Ўқилди: 13170 марта.
Фикрлар: 134 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.