Англия футбол ассоциацияси "Сандерленд" билан ўйинда ҳакамларни танқид қилгани учун "Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньони жаримага тортди.
Комиссия португалиялик мутахассиснинг Майкл Дин ва ҳакамлар корпуси раҳбари Майкл Райлига берган изоҳини ҳақорат деб топди ва унга 10 минг фунт жарима белгилади.