Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Ла-Лига. Буларга чемпионлик керакмасми?

Баҳо:
+1 | -

 

Ақл бовар қилмайди. Чемпионатнинг сўнгги қисмида ғолиблик учун кураш олиб бораётган жамоалар кетма-кет очколарни йўқотишмоқда. Чарчашди шекилли.

Сўнгги тур олдидан "Реал" сафдан чиқди. Бу йил ҳам "Қироллик клуби" чемпион бўлмайдиган бўди. Агар "Мадрид" бугун ғалаба қозонганида борми, улар чемпионлик учун яхшигина имконият ҳосил қилишарди. Аммо "Барселона"нинг бўлажак бош мураббийи Луис Энрике "Реал"ни ўз майдонида мағлуб этди. "Сельта" - "Реал" - 2:0. Роналду, Бензема ва Бэйлсиз мадридликлар ўртамиёна жамоага айланиб қолишаркан.

"Барселона" эса 90 дақиқа ҳужум қилиб, камтаргина "Эльче" дарвозасини ишғол қила олмади. Ўйинда ҳисоб очилмади. "Атлетико" эса ўз майдонида "Малага"дан дастлаб тўп қабул қилиб олди ва кейин ҳисобни тенглаштирди. Аммо, барибир Симеоне жамоасига ғалаба қозониш насиб этмади. Акс ҳолда улар бугуноқ муддатидан аввал чемпионликни нишонлашлари мумкин эди.

Мухлисларни яна бир финал билан табриклаймиз. 18 май куни "Барселона" ўз майдонида "Атлетико"ни қабул қилади. Бу ўйинда мадридликларни дуранг натижа ҳам қаноатлантиради. "Барса"га эса фақат ғалаба керак. Ҳар қандай ғалаба Мартино шогирдларни Ла-Лига чемпионига айлантиради.

Испания чемпионати 37-туридан ўрин олган «Реал» ҳамда «Сельта» жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Виголиклар ўз майдонида «Реал»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Карлос Диас иккита голга муаллифлик қилди.

Сельта – Реал Мадрид 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар:
 1:0 – 43 Шарлес, 2:0 – 63 Шарлес.
Сельта: С.Альварес, Хони Кастро, Фонтас, Ауртенече, Крон-Дели, Фернандес (А.Лопес, 57), Рафинья (Мадинда, 71), Орельяна, Шарлес (Бермехо, 66), Нолито.
Реал Мадрид: Диего Лопес, Арбелоа (Ильярраменди, 56), Начо, Рамос, Марсело, Алонсо, Хедира (Коэнтрау, 56), Каземиро (Виллиан Жозе, 69), Модрич, Мората, Иско.
Огоҳлантиришлар: Орельяна (17), Ильярраменди (73), Кабраль (77), Рамос (77).

Атлетико – Малага 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар:
0:1 – 65 Самуэль, 1:1 – 74 Алдервейрелд.
Атлетико: Куртуа, Хуанфран, Миранда, Алдервейрелд, Филипе Луис, Габи, Тиагу, Коке (Адриан, 57), Р. Гарсия (Соса, 63), Туран (Диего, 70), Вилья.
Малага: Кабальеро, Элизеу, Велигтон, Анхелери, Антунеш, Камачо, Дардер, Самуэль (Хуанми, 82), Дуда, Амрабат (Павловски, 90), Санта Крус (Рескальдани, 76).
Огоҳлантиришлар: Велигтон (4), Туран (35), Анхелери (43), Элизеу (51), Тиагу (78), Дуда (82), Габи (87).
Четлатиш: Анхелери (88).

Эльче – Барселона 0:0 (0:0, 0:0)
Эльче:
Ману Эррера, Суарес, Ломбан, Пелегрин, Сисма, Р. Перес, К. Санчес, Хиль (Боачи, 78), Хави Маркес (Ривера, 75), Мендес Родригес, Коро (Фидель, 89).
Барселона: Хосе Пинто, Дани Алвес, Бартра, Маскерано, Адриано, Бускетс, Фабрегас (Хави, 81), Иньеста, Санчес, Месси, Педро (Тельо, 68).
Огоҳлантиришлар: Пелегрин (28), Сисма (42), Санчес (50), Маскерано (56), Педро (62), Р. Перес (65).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:51, 11.05.2014.
Ўқилди: 13337 марта.
Фикрлар: 80 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [3864]

"Нефтчи" яна 5 та трансфер эълон қилди [3315]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1592]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1490]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1474]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1341]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1271]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1230]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1150]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1147]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.