Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

«Бухоро» - «Пахтакор». Превью

Баҳо:
+ | -

15 май куни олий лигада 8-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Шу куни "Пахтакор" Бухорода "Бухоро" жамоасига қарши майдонга чиқади. Эдгар Гесс бошқараётган жамоа бу мавсумда бир қатор учрашувларда мазмунли ўйин кўрсатиб, мухлислар олқишларига сазовор бўлди. Аввалги уй ўйинида бухороликлар "Бунёдкор"дан очко тортиб олишди. Квесиешвили, Плямадеала ва Вуйович сингари хорижлик футболчилар ёнида маҳаллий иқтидорлар тажрибаларини ошириб боришмоқда.

"Пахтакор" ва "Бухоро" ҳозиргача олий лигада 42 бор учрашган. "Пахтакор" 30, рақиб 6 бор ғалаба қозонган. Яна 6 беллашув дуранг билан тугаган. Бухородаги 21 ўйиннинг 11тасида жамоамиз зафар қучган. 5тадан дуранг ва мағлубият кузатилган. 93 тўп киритиб, 31 гол ўтказиб юборилган. Ўтган мавсумда "Бухоро" ўз майдонида 1:0, "Пахтакор" 2:1 ҳисобида муваффақиятга эришган.

Ёшлар таркиблари баҳси 14 май, чоршанба куни соат 17:30да бошланади. Асосий таркиб жамоалари учрашуви 15 май, пайшанба куни соат 18:30да "Бухоро" спорт мажмуаси стадионида старт олади.

 «БУХОРО» - «ПАХТАКОР»
Ҳакамлар:
Азиз Асимов (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Равиль Шояхметов (Тошкент), Исҳоқ Иброҳимов (Нукус).
Назоратчи: Игорь Мустафин (Тошкент).

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 14:45, 13.05.2014.
Ўқилди: 3296 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.