"Барселона" ҳимоячиси Хавьер Барселона Испания чемпионатининг якунловчи турида "Атлетико"га қарши ўйиндан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Барселона" ўз майдонида 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этиб чемпионлик унвонини қўлга киритиш имкониятини қўлдан чиқардилар.
"Мавсум тугади. Биз ҳаммадан - мураббийлардан, мухлислардан узр сўраймиз. Бу мавсум омадли чиқди деб бўлмайди. Янги масумда раҳбарлар қандай қарорга келишини кутамиз.
Херардо Мартино жамоага ажойиб равишда мослашган эди, аммо ўйинчилар муҳим паллаларда ўйин савиясини ушлаб қола олишмади. Биз ўзга сайёраликлар эмасмиз. Аммо ишонаманки, "Барса" қайтади ва совринларни қўлга киритади", - дейди Маскерано.













