Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо - Олимпик

«Насаф» – «Бунёдкор». Превью

Баҳо:
+ | -

Бугун олий лига 8-тур учрашувларига якун ясалади.

Ушбу турнининг сўнгги ва марказий учрашуви Қарши шаҳрида бўлиб ўтади. Унда маҳаллий “Насаф” клуби амалдаги Ўзбекистон чемпиони “Бунёдкор”ни қабул қилади.

Бунгача “Насаф” ва “Бунёдкор” жамоалари Ўзбекистон чемпионати доирасида 14 маротаба рўбарў келишган. “Бунёдкор” ҳисобида 8та, “Насаф”да 1та ғалаба бор. Қолган бешта ўйинда кучлар тенг келган. Тўплар фарқи – 23:5, бизнинг фойдамизга.

“Насаф” мезбонлигида ўтадиган ўзаро ўйинлар ҳар доим ҳам қизиқарли бўлиб келган. Қаршида ўтган 7та ўйиннинг 4тасида дуранг, 2тасида “Бунёдкор” ва битта баҳсда “Насаф” ғалабаси қайд этилган. 

Қуйида “Насаф” ва “Бунёдкор” жамоаларининг Қаршида ўтган ўйинлари қайдномаларидан кўчирмалар келтирилган.

НАСАФ – БУНЁДКОР 1:1 (0:0)
27.08.2007. 18-тур. Қарши. «Насаф» марказий стадиони. 8000 томошабин
Голлар: Гочгули Гочгулиев 62 (0:1), Баҳром Ҳайдаров 90+1 (1:1)
Бош ҳакам: Хушвакт Мухторов – 4,0

НАСАФ – БУНЁДКОР 0:0
26.05.2008. 11-тур. Қарши. «Насаф» марказий стадиони. 9300 томошабин
Бош ҳакам: Жўра Холмуродов – 8,1

НАСАФ – БУНЁДКОР 1:2 (1:1)
03.07.2009. 12-тур. Қарши. "Насаф" марказий стадиони. 16777 томошабин
Голлар: Хосе-Луис Вильянуэва 8 (0:1), Камолиддин Мурзоев 12 пенальти (1:1), Хосе-Луис Вильянуэва 29 (1:2)
Бош ҳакам: Марат Исмоилов – 9,4

НАСАФ – БУНЁДКОР 0:1 (0:1)
02.10.2010. 22-тур. Қарши. "Насаф" марказий стадиони. 8921 томошабин
Гол: Тимур Кападзе 25
Бош ҳакам: Равшан Эрматов – 9,6

НАСАФ – БУНЁДКОР 0:0
13.08.2011. 16-тур. Қарши. "Насаф" марказий стадиони. 13349 томошабин
Бош ҳакам: Равшан Эрматов – 9,6

НАСАФ – БУНЁДКОР 0:0
26.08.2012. 17-тур. Қарши. “Насаф” марказий стадиони. 6881 томошабин
Бош ҳакам: Марат Исмоилов

НАСАФ – БУНЁДКОР 1:0
03.11.2013. 25-тур. Қарши. “Насаф” марказий стадиони. 8112 томошабин
Гол: Артур Геворкян 30 пенальти
Бош ҳакам: Валентин Коваленко

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 00:33, 19.05.2014.
Ўқилди: 2758 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.