«Галатасарой» ҳужумчиси Дидье Дрогба ёзда жамоадан кетади. Бу ҳақда goal.com хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, ёзда шартномаси якунланадиган ҳужумчи уни узайтирмайди ва эркин агент сифатида Туркиядан кетади. Айни вақтда Дидьега «Ювентус» қизиқмоқда. Туринликлар ҳужумчига йиллик 4 миллион евро маоаш таклиф қилмоқчи.













