Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

«Пахтакор» - «Навбаҳор» ўйинига оз қолмоқда

Баҳо:
+ | -

Бугун "Навбаҳор" 9-турнинг дастлабки учрашувида Тошкентда “Пахтакор” клуби меҳмони бўлади. Айти пайтда мазкур ўйинга бўлган қизиқиш жуда катта. Пойтахтдаги ўйингоҳда “Навбаҳор”ни қўллаб-қувватлаш учун кўплаб наманганлик мухлислар Тошкент сафарига отланишган. Бир гуруҳ ишқибозларимиз кечанинг ўзидаёқ пойтахт сари юзланишганди.

Муҳим учрашув олдидан "Навбаҳор" футболчиларининг  кайфиятини кўтаринки эканлигини эътироф этиш жоиз. Ашурматов шогирдлари мухлисларни хурсанд қилиш учун бор куч ва маҳоратларини ишга солишларига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Кеча “Спорт” каналида намойиш этилган “Футбол шарҳи” кўрсатуви меҳмони бўлган "Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов “Пахтакор”га қарши баҳс ҳақидаги фикрлари билан ҳам ўртоқлашди:

— “Пахтакор”ни кучли рақиб эканлигини тушуни турибмиз. Лекин, бу йилги чемпионатда кутилмаган натижалар сони кўп бўлаётганлигига амин бўлмоқдамиз. Шу боисдан “Пахтакор”га қарши жиддий тарзда ҳозирлик кўрмоқдамиз. Мураббий сифатида футболчилар олдига ижобий ва керакли натижани қўлга киритишни вазифа қилиб қўяман. Ўз навбатида уларни шунга яраша руҳлантираман. Бир сўз билан айтганда, мухлис ва мутахассисларни қизиқарли ўйин кутиб турибди. Футболчиларимиз баҳс давомида бор кучларини ишга солишларини ва майдоннинг ҳар бир қаричи учун кескин кураш олиб боришларини ишонч билан айта оламан. Футболда натижани олдиндан айтиб бўлмайди. Лекин, юқорида айтганимдек жамоамиз фақат ижобий натижа учун кураш олиб боради.

Ашурматовнинг “Футбол шарҳи” кўрсатувида билдирган фикрлари наманганлик мухлисларни ҳам руҳлантириб юборди. Айнан шу сабабли ишқибозларимиз “Пахтакор” ўйингоҳида футболчиларимизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлашни мақсад қилишган. Яна бир неча соатдан кейин бошланадиган ўйинда ҳар икки жамоа мураббийлари ҳам айрим футболчилар хизматидан фойдалана олишмайди. Мезбонлар сафида Кахе Махарадзе ҳамда Камолиддин Тожиевларнинг сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги боис улар майдонга туша олишмайди. "Навбаҳор"нинг  маҳоратли ҳимоячиларидан бири Тоҳир Шамсиддинов эса ҳуқуқий жиҳатдан “Пахтакор”га тегишли бўлганлиги сабабли учрашувда иштирок этмайди.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 15:56, 20.05.2014.
Ўқилди: 4104 марта.
Фикрлар: 46 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.