«Атлетико» ижрочи директори Мигел Анхел Гил Марин жамоада ижара асосида ҳаракат қилаётган «Челси» дарвозабони Тибо Куртуанинг «Атлетико»да қолишни истаётганини таъкидлади.
«Куртуа жамоада қолишни хоҳламоқда. У бу ҳақда раҳбариятга маълум қилди. Энди ҳаммаси жароҳатланган дарвозабон билан қолган «Челси»га боғлиқ»,- дейди Гил Марин.













