Кириш Регистрация

Ногиронларни ҳақорат қилган «ПСЖ» чемпионлар лигасидан четлатилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Британия меҳнат ва нафақа вазири Майк Пеннинг УЕФАдан Франциянинг «ПСЖ» клубини чемпионлар лигасидан четлатишини сўради. Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган «ПСЖ» ҳамда «Челси» жамоалари ўртасидаги Париждаги ўйинда маҳаллий мухлислар Лондондан келган ногирон мухлисларни ҳақорат қилишган.

«Клубни жаримага тортишдан наф йўқ. Бу билан иш битмайди. Жамоани келаси мавсумда чемпионлар лигасидан маҳрум қилиш керак»,- дейди жаноб вазир.

Ўша куни ўйинни махсус сектордан кузатган ногирон мухлиса Лизи Хэйден шундай дейди: «Бизда шиша, сақич ва тангалар отишди. Кимдир жароҳат олиши аниқ эди. Худди жаҳаннамда ўтиргандай бўлдим. Биз ўн киши эдик, улар эса минглаб. Жуда қўрқдик».

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 03:13, 29.05.2014.
Ўқилди: 6594 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.