Мадриднинг "Атлетико" клуби президенти Энрико Сереза Озарбойжонга ташриф буюрди ва маҳаллий журналистлар билан учрашди.
"Боку" футбол клубига ва унинг президенти Ҳафиз Мамедовга илиқ кутиб олганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Биз Ла лига кубогини айнан Озарбойжон республикаси мустақиллик кунига олиб келдик. Биз сизларнинг мамлакатингиз билан ҳамкорлик қилишдан фахрланамиз.
Ўтган мавсум биз учун омадли келди. "Атлетико" барча мусобақаларда охиригача курашди. Фақатгина чемпионлар лигасида омадимиз келмади. Аммо "Атлетико" Европанинг иккинчи жамоасига айланди.
Озарбойжон халқи - муваффаққиятларимизнинг бир қисмидир. Президентингиз Илҳом Алиев, ёшлар ва спорт вазирлиги ҳамда ОФФА раҳбариятига миннатдорчилик билдираман, - дейди Серезо.