Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Максим Шацких: «90 дақиқа ўйнашга кўзим етсагина терма жамоага қайтаман»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ва Уммон терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин терма жамоа билан расман хайрлашган Шацких, Бақоев ва Карпенко иштирокида матбуот анужмани ўтказилди. 

Бақоев: Терма жамоадаги фаолиятим давомида бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга алоҳида раҳмат айтаман. Биз фақат улар учун ўйнадик.
Шацких: Улуғбекнинг фикрларига қўшиламан. Биз улар учун ўйнаймиз. Бизни қўллаб-қувватлаб келганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Ҳаётимдаги ягона орзум амалга ошмади. Мен терма жамоа билан ЖЧга бора олмадим. Умид қиламан, янги жамоа яхши ўйинлар кўрсатиб, Мундиалга бора олишади. Барча миннатдорчилик билдираман.
Карпенко: Терма жамоа сафида олдимизга қўйилган барча мақсадларни амалга ошира олмадик. Умид қиламан, ёшлар Осиё кубогида ғолиб чиқиб, ЖЧга чиқа олишади. Футбол бир жойда тўхтаб турмайди. Биз эса терма жамоа учун қўлимиздан келган барча ишни қилдик.

- Терма жамоадаги энг ёрқин вазиятни таъкидлаб айта оласизми?
Карпенко:
Терма жамоа либосидаги ҳар бир ўйин катта фахр. Уни сўз билан ифодалаб бўлмайди. Фаолиятимизда қувончли ва қайғули вазиятлар бўлди. Шунинг учун мен бир алоҳида ажратиб кўрсатмайман. Терма жамоадаги ҳар бир ўйин.
Шацких: Яхши ўйинлар кўп бўлган. БАА дарвозасига 1999 йилда урган голим хотирамда яққол сақланиб қолган. Шунингдек, терма жамоа сафида Самарқанддаги дебют ҳам.
Бақоев: Иордания терма жамоасига урган 2-голим.

- Улуғбек, сўнгги пайтлардаги терма жамоада ҳужумчилар муаммоси юзага келган. Буни қандай ҳал қилиш мумкин?
- Бу муаммо эмас. Ҳозирги пайтда ҳар бир жамоа яхши ҳимояланишни ўрганиб олган. Замонавий футболда ҳар бир чизиқ вакили гол уриши лозим. Ўзбек футболида ҳужумчилар муаммоси бўлмаган ва бундай кейин ҳам бўлмайди деб ўйлайман.

- Максим, акангиз Олег ҳозир нима билан банд?
- Москвада яшаяпти. Ўзининг бизнеси бор. Москвадаги ўзбекистонликлар сафида ҳаваскорлар мусобақасида ўйнаб туради. 

- Терма жамоага бошқа мураббий ташриф буюрсаю, сизни яна термага таклиф қилса, бу таклифни қабул қилишингиз мумкинми?
Бақоев:
Мен ярим йил - бир йилдан кейин футболчилик фаолиятимни якунласам керак. Шундан кейин оиламга кўпроқ вақт ажратмоқчиман.
Шацких: Агар терма жамоага 90 дақиқа давомида ёрдам беришга кучим етса ва менинг ўйиним мураббийни қаноанлантирса, мен бу таклифни рад қилмасдим. Аммо ёшимиз ўтиб бормоқда. Замонавий футбол тезлашиб бормоқда. Ҳозирги кунда тезкор жамоа ғалаба қозонмоқда. Қайтараман, майдонда 60-70 дақиқа эмас, айнан 90 дақиқа давомида ўйнай олсамгина терма жамоага қайтишим мумкин.
Карпенко: Ёш ўтиб қолди. Терма жамоа ЖЧ-2018ни кўзлаган ҳолда шаклланиб бориши керак. 2018 йилга бориб ёшимиз анчага бориб қолади. Бу ёшда Мундиалда иштирок этган футболчилар бор. Аммо барибир, жойни ёшларга берадиган пайт келди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:14, 29.05.2014.
Ўқилди: 6528 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.