«Реал» президенти Флорентино Перес жамоа атрофидаги трансфер миш-мишлари борасида ўз фикрини билдириб, дарвозабон Икер Касильяс клубни тарк этмаслигини маълум қилди.
«Касильяс – жамоанинг энг муҳим бойлигидан бири. У 9 ёшидан бери жамоамизда ўйнаб келади. Билишимча, у фаолиятини шу ерда якунлашни истайди.
У «Реал»да қолади. Унинг жамоамиз билан шартномаси бор. Шартномага кўра, уни харид қилишни истаган клуб бизга 150 миллион евро тўлаши лозим.
Биз ҳеч бир футболчимиз билан хайрлашмоқчи эмасмиз. Шахсан ўзим ҳеч кимни қўйиб юборишни истамаган бўлардим. Ҳеч қандай жамоа билан музокара олиб бормаяпмиз.
Агуэро ва Погба? Улар бизнинг жамоада аниқ бўлмайди», – дейди Перес.