Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

"Бунёдкор" "Нефтчи" билан ўз майдонида дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Олий лига 11-тури доирасида Тошкентнинг "Жар" стадионида "Бунёдкор"-"Нефтчи" ўртасидаги ўтган учрашув ниҳоясига етди.

Учрашув 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди. Ўйиннинг илк дақиқларидан мезбонлар ҳуумга эътибор қаратдилар.15 дақиқада ҳисоб очилиши мумкин эди, Анвар Бердиевнинг  тўп оширишидан сўнг Олександр Пишур боши билан дарвозага йўллади, аммо меҳмонлар посбони Ғайрат Ҳасановнинг маҳорати голдан сақлаб қолди.

25-дақиқада рақиб жарима майдончасида Анвар Бердиев чалқанча услубда дарвозага зарба берди. Аммо Ғайрат Ҳасанов тўпни эгаллаб олди. 27-дақиқада Ғайрат Ҳасанов яна бир бор Пишурнинг зарбасини қайтарди. Сўнг кетма-кет Раҳматуллаев ва Жўраевнинг зарбаларини қатаришга тўғри келди. Умуман Ҳасанов ажойиб ўйин кўрсатганини таъкидлаш лозим.

80-дақиқада ўнг қанотда Анвар Ғофуров ошириб берган тўпни Пишур жарима майдончаси чизиғидан йиқила туриб зарба беришга уринди, агар зарба аниқроқ чиққанда гол бўлиши мумкин эди.

Ниҳоят 83-дақиқада мезбонлар ниятларига етдилар. Карлес Кото узатган пасни Темур Аюпов дарвозага йўллаб, ҳисобни очди.  

Голдан икки дақиқа ўтиб "Нефтчи" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Носир Отақўзиев зарбасини Саҳоб Жўраев деярли дарвоза чизиғи устидан  қайтариб қолди.

90-дақиқада Дилёрбек Эрматов ўнг қанотдан оширган тўпни Смоляченко дарвоза томон йўллади, Бугалодан қатган тўпни Бобожонов дарвозага йўллади. 1:1.

Ғайрат Ҳасанов сўнгги дақиқаларда ҳам маҳоарат кўрсатди. Жарима майдони ичида Дилшод Жўраевнинг яқин масофадан берган зарбасини қайтариб қолди.

ОЛИЙ ЛИГА, 11-ТУР

19:00. "БУНЁДКОР" - "НЕФТЧИ" 1:1

Голлар: Аюпов (82) - Бобожонов (90)

"Бунёдкор": 1. Павел Бугало, 2.Акмал Шораҳмедов, 4. Хайрулла Каримов, 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Ғофуров, 7.Алибобо Раҳматуллаев, 10.Анвар Бердиев, 11.Александр Пишур, 15.Ислом Иномов, 23.Саҳоб Жўраев, 33.Олег Зотеев.

"Нефтчи": 21.Ғайрат Ҳасанов, 5.Иқболжон Бобохонов, 7.Александр Оника, 9.Павел Смоляченко, 14.Вячеслав Понамарёв, 18.Жавоҳир Расулов, 20.Дилёрбек Эрматов, 22.Рўзим Аҳмедов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 77.Левани Гвазава

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:54, 05.06.2014.
Ўқилди: 10162 марта.
Фикрлар: 147 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.