Кириш Регистрация
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария 2-0 Италия
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения

«Андижон» яна мухлисларини ранжитди

Баҳо:
+ | -1

Бугун олий лигада 11-тур учрашувлари бўлиб ўтди. “Андижон” жамоамиз афсуски бу турда ҳам мухлисларни хафа қилди. Андижонликлар бунгача турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бораётган “Сўғдиёна” клубига ўз уйида ютқазди.

Аввало шуни айтиш керакки, ўйинни жиззахликлар жуда тартибли тарзда ўтказишди. Мана шундай ўйин эвазига Даврон Файзиев шогирдлари мавсумдаги иккинчи, сафардаги эса биринчи ғалабасини қўлга киритишди. Учрашув қаҳрамони Сардор Эминов бўлди. У дастлаб ўйиннинг 35-дақиқасида чап қанотдан жарима майдонига кириб аниқ зарбасини билан ҳисобни очди. Ўтказиб юборилган гол мезбонларни бироз саросимаса солиб қўйишди. Иккинчи бўлим бошларида Эминов “Андижон” ҳимоячиларининг хатосидан иккинчи марта унумли фойдаланди. Сардор дарвозабон билан бирга-бир чиқиб Ғаниевга имконият қолдирмади. Шундан сўнг мезбонлар бор кучлари билан олдинга ташланишди. Фақат ўйин охирларида Лочин Солиев битта жавоб тўпини кирита олди холос. Шу тариқа “Андижон” ўз уйида яна мағлубиятга учради. Эътиборлиси, “Сўғдиёна” Андижонда охирги марта 1999 йилда ғалаба қозонганди.  

«Андижон» – «Сўғдиёна» - 1:2 (0:1)
6 июнь. Андижон. “Соғлом авлод” стадиони.
Ҳакамлар: З. Қодиров, Б. Қодиров, А. Қўлдошев.
Назоратчи: И. Нехочин.
“Андижон”: Т.Ғаниев, Ж.Мирабдуллаев, Д.Турсунов, И.Отахонов, Б.Абдураҳимов, А.Ражабов (А.Жўрабоев, 63), М.Камолов (Б.Ғозиев, 61), Ш.Шайманов, А.Тўхтасинов, С.Доценко, Р.Раҳмонов (Л.Солиев, 46).
“Сўғдиёна”: А.Меленчук, Э.Орипов (А.Абдураҳмонов, 46), А.Нўъмонов, Р.Ҳайитов (Б.Каримжонов, 90+1), Р.Аъзамов, О.Мамажонов (С.Қаҳҳоров, 81), С.Эминов, С.Қобилов, В.Магеррамов, А.Бегимқулов, С.Бердиев.
Голлар: С.Эминов, 35 – 0:1. С.Эминов, 54 – 0:2. Л.Солиев 82 – 1:2.
Огоҳлантиришлар: В.Магеррамов, 45. И.Отахонов, 76. А.Жўрабоев, 84. Р.Аъзамов, 90.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 22:03, 06.06.2014.
Ўқилди: 3560 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.