Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-1 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Муродбек Бобожонов олий лигадаги дебют голини урди!

Баҳо:
+ | -

Куни-кеча олий лиганинг 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Тошкентда “Бунёдкор” меҳмони бўлган “Нефтчи” жамоаси амалдаги чемпион майдонидан бир очко билан қайтишга эришди. Учрашувда киритилган икки гол охирги 10 дақиқаликда юз берди. Айнан ушбу голлар ўйин суратини безади десак муболаға бўлмайди.

0:1 ҳисобида ортда қолаётган фарғоналиклар 90-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этиб, иродали дурангга имзо чекди. Жамоанинг ушбу ягона голига Муродбек Бобожонов муаллифлик қилди. Ўтган мавсум биринчи лигада “Хоразм” сафида ўйнаб тўпурарлик маҳоратини намойиш этган Бобожонов жорий йил бошида “Нефтчи” таркибига келиб қўшилганди. 20 ёшли ҳужумчи элитада дебют учрашувини 3-турда “Навбаҳор”га қарши ўтказганди.

“Бунёдкор”га қарши кечган баҳсда ҳам бош мураббий уни захирадан майдонга туширди. Леван Гвазавани ўрнини эгаллаган Муродбек Бобожонов учрашувнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётган бир пайтда, Бугало дарвозаси томон аниқ зарба йўллаб, фарғоналик ишқибозларга олам-олам қувонч тақдим этди.

Кўриб турганингиздек, Мурод Исмоилов томонидан қилинган ушбу ўзгариш ўзини оқлади ва “Нефтчи” якунда Тошкентдан муҳим бир очко билан қайтди. Эътиборлиси, ушбу гол Бобожоновнинг олий лигада киритган илк тўпи бўлди.

Биринчи лигадаги дебют голини ўтган йили “Орол” жамоасига қарши учрашувда киритганини ҳам айтиб ўтиш керак. Бобожоновдан келгуси учрашувларда ҳам голлари билан “Нефтчи” ғалабаларига ҳисса қўшишини кутиб қоламиз.

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 01:20, 08.06.2014.
Ўқилди: 3117 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5531]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2892]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2735]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2497]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1828]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1790]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1765]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1652]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1475]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик