Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Терма жамоа мураббийлари ўз ҳисоботларини топширишди

Баҳо:
+ | -

10 июнь куни ЎФФ Терма жамоалар марказида миллий терма жамоа мураббийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Бугун ЎФФ Терма жамоалар марказида Мураббийлар кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда ТЖМ раҳбари Асқар Толибжонов миллий терма жамоалар мурраббийларидан ҳисоботларни қабул қилди. Дастлаб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ТЖМ директорига ўз ҳисоботини топширди.

Миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов май ойида Уммон терма жамоасига қарши ўтказилган учрашувлар ҳақида ва миллий терма жамоанинг кейинги иш режаси ҳақида маълумот берди. Қосимовга кўра, мазкур ўйинларда асосан 1991 ва ундан кейинги йилларда таваллуд топган футболчилар синовдан ўтказилган: «Ҳар иккала ўртоқлик учрашуви учун жами 30 нафар футболчини жалб қилдик. Улардан кўпчилиги миллий терма жамоада илк бор майдонга тушишди», дейди Қосимов.

«Асосан, 1991 ва ундан кейинги йилларда таваллуд топган футболчиларга қаратдик, боиси сентябрь ойида Инчеонда бўлиб ўтадиган Осиё Ўйинларига қадар терма ўзагини аниқлаб олиш лозим. Уммонга қарши ўйинларда ёш футболчиларнинг ҳаракатларидан қониқдим, аммо мураббий сифатида натижадан қониқмадим», - дея қўшимча қилди Қосимов.

Шундан сўнг Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов терма жамоанинг май ойидаги йиғин якунлари ва июнь ойи сўнгида Хитойда ташкил этиладиган йиғин ҳақида тўхталиб ўтди.

«5-7 май кунлари Тошкентда қисқа муддатли йиғин ўтказдик. Мазкур йиғин давомида жами 25 нафар футболчини кўрикдан ўтказдик ва йиғиннинг сўнгги кунида иккига бўлинган ҳолда ўзаро назорат учрашувини ўтказдик. Йиғин пайтида миллий чемпионатимиз ўйинлари давом этаётгани боис, клублар билан назорат учрашувларини ўтказишнинг имкони бўлмади», - дейди Мақсудов.

«17 июнь куни Тошкентда йиғиламиз ва бир кунлик машғулотлардан сўнг 18 июнь куни Хитойга жўнаб кетамиз. Мазкур йиғин давомида 21 ва 24 июнь кунлари Хитой U-22 терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашувини ўтказамиз. Ушбу ўртоқлик учрашувларида йиғинга жалб этиладиган 23 нафар футболчининг айни дамдаги функционал ҳолати ва тайёргарлигини кўздан кечиришга имкон бўлади», - дея қўшимча қилди Мақсудов.

ЎФФ Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоасининг кейинги иш режаси қаттиқ назорат остида ўтишини ва кейинги йиғинларга имкони борича кўпроқ футболчиларни жалб этиш мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлади. Шунингдек, ТЖМ директори сентябрь ойигача Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоасининг ўзагини аниқлаб олиш лозимлигини қўшимча қилди. Боиси, ушбу терма жамоа келаси йилнинг март ойида ўтказилиши режалаштирилаётган ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралашида муваффақиятли иштирок этиши ва финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиши лозим

Шундан сўнг Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси мураббийлар штаби терма жамоанинг Каспий Кубогидаги иштироки ва навбатдаги ой учун иш режалари ҳақида ўз ҳисоботларини топширишди. Мураббийлар штаби, Каспий Кубоги мусобақасида терма жамоага номзод бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтказилгани ва навбатдаги йиғинлар учун 11 футболчидан иборат асосий таркиб аниқланганини такъидлаб ўтишди.

ЎФФ терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасининг «Каспий Кубоги» турниридаги иштирокини ва сўнгги йиғиндаги натижаларини қониқарсиз деб топди. ТЖМ директори Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси мураббийлар штабига яқин икки кун ичида янги иш режасини тақдим этиш вазифасини юклади.

Таъкидлаш жоиз, ТЖМ директори Асқар Толибжонов Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасининг сўнгги йиғинлардаги натижаларини қаттиқ танқид остига олди. ТЖМ директорига кўра, терма жамоанинг навбатдаги йиғинлари учун янги футболчиларни кўздан кечириш лозим. «Сентябрь ойида ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичи ўйинлари ўтказилади. Биз ушбу турнирда амалдаги Осиё чемпионлари сифатида иштирок этамиз ва бу омил бизга катта масулият юклайди. Шу боисдан, Осиё чемпионати ўйинлари стартигача тайёргарликни пухта режа асосида олиб бориш лозим. Терма жамоанинг сўнгги йиғинларидан ЎФФ раҳбарияти ва терма жамоалар марказининг кўнгли тўлмади. Ўзбекистон ўсмирларидан умидимиз катта. Биз бу ёш тоифасида Осиёда ўз ўрнимизга эгамиз ва бошланажак Осиё Чемпионатида кучли тўртликка кириш вазифасини уддалашимиз зарур», - дейди Асқар Толибжонов.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 00:46, 11.06.2014.
Ўқилди: 4468 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.