Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина - Монца
14/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона - Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Равшан Ҳайдаров: «Клубимизнинг биринчи даврадаги иштирокидан кўнглим тўлмади»

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон Олий лигасининг бир қатор учрашувлари бўлиб ўтди. Самарқанднинг "Динамо" клуби Наманганинг “Навбаҳор” клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйиндан сўнг, ҳар икки клуб бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди. Дастлаб, “Динамо” клуби бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Шаҳримиз мухлисларига ниҳоят кутилган ғалабани тақдим этдик, дея оламан. Шогирдларимнинг бугунги ҳаракатларидан эса анча кўнглим тўлди. “Навбаҳор” анча шакилланган жамоалардан биридир. Уларга қарши ўйнаш бизга доим қийинчилик туғдирган. Шогирдларим ўйин мобайнида тўпни назорат қилиб туришди. Бундай иссиқ ҳавода футбол ўйнашни ўзи бўлмайди. Болалар бугунги ўйинда ютишлари кераклигини ҳис этган ҳолда бор кучларини бериб ўйнашди. Натижада биз ўз ҳисобимизга уч очкони қўшиб қўйдик.  

— Равшан ака, узунқулоқ ҳабарларга кўра, “Динамо” клуби ичида муҳит анча бузилган экан. Клубнинг молиявий аҳволи қандай айни вақтда? Сизнинг вице-призедент билан алоқаларингиз қандай?
— Биласизми, баъзида ютсангиз мухлислар, раҳбарият сизни кўкларга кўтаради. Мағлубият вақтида эса акси. Клубнинг ички ҳолатига келадиган бўлсак, ҳаммаси яхши. Ҳеч қандай муаммо ҳозирча йўқ. “Паҳтакор”га қарши ўтган ўйиндан сўнг футболчиларнинг руҳияти анча тушиб кетди. Уларнинг ҳар бири билан псиҳологик суҳбатлар ташкиллаштириб, барча муаммоларни бартараф этдик. Вице-призедент билан алоқаларга тўхталадиган бўлсам, орамизда ҳеч қандай муаммо йўқ, футболчиларнинг ойлик ва мукофотлари ўз вақтида берилмоқда.

— Мана сиз Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига мураббий этиб тайинландингиз, айтингчи, “Динамо” вакилларини ҳам биз ушбу терма таркибида кўришимиз мумкинми?
— Бир-икки футболчиларни кўз остимга олиб қўйганман, насиб бўлса, уларни йиғинларга чақириб бораман.

— Самарқанддаги фаолиятингиз ўз якунига етдими? Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан бир вақтда “Динамо”да ишламоқчимисиз?
— Ҳали бу борада на раҳбарият, на ЎФФ билан гаплашганим йўқ. Шу сабабли бу саволингизга жавоб бера олмайман.

— “Динамо” клубининг биринчи даврадаги ўйинларидан кўнглингиз тўлдими?
— Тўғрисини айтадиган бўлсам, кўнглим тўлмади. Турнир жадвалидаги ўрнимиз ҳам буни кўрсатиб турибди. Биз бирин-кетин кучли тўртликдаги клублар билан ўйинлар ўтказдик, ўртамиёна клублар учун бу анча қийин. “Пахтакор” билан ўта қийин баҳс бўлиб ўтди. Бир қатор футболчиларимизнинг кутилмаганда жароҳатлар олишлари ҳам натижаларга катта таъсир ўтказмай қолмади. “Қизилқум” ва “Машъал”га қарши ўйинларда имкониятни бой бериб қўйдик. Иккинчи даврада жамоамизни кучайтиришга ҳаракат қиламиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:53, 21.06.2014.
Ўқилди: 3559 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.