Бразилияда ўтаётган Жаҳон чемпионати 3 тур баҳслари В гуруҳи доирасидаги Австралия - Испания ўртасидаги баҳс ўз якунига етди. Унда "қизил фурия" Австралия устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Айтиш мумкинки, ушбу ўйин натижаси амалда ҳеч нарсани ҳал қилмас ва иккала жамоа ҳам аллақачон уйга чипта буюртириб қўйишга улугуришган эди.
Бироқ, иккала терма жамоа ҳам уларга ишонч билдирган мухлислар ҳурмати учун ҳам ғалаба қозониш учун майдонга чиқишди. Илк дақиқаларда Австралия ташшубусни ўз қўлига олиб кетма-кет ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилиб кўрди. Лекин, олдинги ўйинларда "қовун туширган" Испания ҳимояси бугун бехато ҳаракат қилди. Шу билан бир қаторда Испания таркибида аввалги икки турда захирада қолдирилган Давид Вильянинг ўйинда анча фаол иштирок этганини таъкидлаш лозим. Ўйиндаги илк гол ҳам айнан Вилья томонидан 36 дақиқада киритилди. Касорланинг қанотдан оириб берган тўпини Вилья моҳтрлик билан Райан дарвозасига оҳиста йўллаб ҳисобни очди. Биринчи бўлим шу тариқа якун топди.
Гарчи иккинчи бўлимни ҳам "кенгуру"лар анча фаоллик билан бошлаган бўлишса-да, гол дел Боське шогирдлари томнидан киритилди. Бу сафарги гол муаллифи Торрес. эль нинога супер пес Иньеста томонидан берилган эди ва Торес ушбу вазиятдан унумли фойдаланиб дарвозабоннинг оёқлари орасидан дарвозага йўллаб қўйди.
Учрашувдаги сўнгги гол ҳам яна бир захира вакили Хуан Мата томонидан киритилди. Австралиялик ҳимоячилар сунъий офф-сайдни юзага келтиришда хатога йўл қўйишди ва бундан мата унумли фойдаланиб ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Шу тариқа, Испания Бразилия яшил майдонларида битта ғалаба билан Жаҳон чемпионатидаги ўз иштирокини якунлади. Испания уйғонди, бироқ энди кеч! Австралия эса бирорта ҳам ғалабасиз Бразилияни тарк этади.
ЖЧ-2014, "В" гуруҳи, 3-тур
АВСТРАЛИЯ - ИСПАНИЯ
Голлар: 0:1 – 36 Вилья, 0:2 – 69 Торрес, 0:3 – 82 Мата.
Австралия: Райан, Макгоуэн, Уилкинсон, Шпиранович, Дэвидсон, Единак, Маккэй, Бозанич (Брешиано, 72), Лекки, Таггарт (Хэллоран, 46), Оур (Тройси, 61).
Испания: Рейна, Хуанфран, Рамос, Альбиоль, Альба, Иньеста, Алонсо (Сильва, 84), Коке, Касорла (Фабрегас, 68), Вилья (Мата, 57), Торрес.
Огоҳлантиришлар: Рамос (62), Шпиранович (88), Единак (90).