Кириш Регистрация
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона
11/05 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас
11/05 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут - Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм - Лутон
11/05 19:15 Вильярреал - Севилья
11/05 21:00 Наполи - Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест - Челси
11/05 21:30 Гранада - Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан - Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна

Шадринга бағишланган ғалаба

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Ўзбекистон ХХIII миллий чемпионатининг 13-тур ўйинлари доирасида “Локомотив” Тошкент темирйўл муҳандислари институти майдонида “Бухоро”ни қабул қилди.

Аввал маълум қилганимиздек, ушбу учрашув олдидан темирйўлчилар оғир жудоликка дуч келди. Жамоа ҳужумчиси Александр Шадрин ошқозон касаллиги туфайли оламдан ўтди. Шу боис ўйиндан аввалги чигал ёзди машқларини ҳар икки жамоа футболчилари ҳам мархумнинг расми туширилган футболкаларда ўтказиб, унга ҳурмат бажо айлашди. Шунингдек, ўйин Шадрин хотираси учун бир дақиқалик сукут билан бошланди.

Умуман олганда, ушбу йўқотиш футболчиларнинг рухий ҳолатига ҳам таъсир ўтказгани яққол кўзга ташланди. Намойиш этилган ўйинда бу сезилиб турганини, ўйиндан кейинги матубот анжуманида “Локо” бош мураббийи Вадим Абрамов ҳам таъкидлаб ўтди.

Ўйиннинг биринчи бўлими унумли фойдаланилмаган икки ўн бир метрлик жарима тўпи ва Фозил Мусаевнинг ўйинда ҳисоб очилишига сабаб бўлган голи билан ёдда қолди.

Иккинчи бўлимда жамоами бош мурабийи майдонга чемпионат тўпурари Иван Нагаевни туширди ва Иван ўзиги билдирилган ишончни оқлади. У чемпионат доирасида киритган голлари сонини 8тага етказди ва “Локомотив”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъмиланди.

«Локомотив» (Тошкент) – «Бухоро» (Бухоро) 2:0
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вилояти), Х. Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
ГОЛЛАР: Фозил Мусаев 21, Иван Нагаев 76
Амалга оширилмаган пенальтилар: Фарҳод Тожиев 18 (дарвозабон), Лутфулла Тўраев 43 (ноаниқ).
"Локомотив": Игнатий Нестеров, Илҳом Суюнов, Фарҳод Тожиев, Жасур Ҳасанов (кичик), Салим Мустафоев, Фозил Мусаев, Ислом Тўхтахўжаев, Виктор Карпенко, Иброҳим Раҳимов, Жасур Ҳасанов (катта), Лутфулла Тўраев.
Захира: Темур Жўраев, Садор Раҳмонов, Акмал Холматов, Карен Абрамов, Иван Нагаев, Бобир Тиллабоев, Вячеслав Шевченко.
"Бухоро": Александр Корнейчук, Шавкат Раимқулов, Азиз Ғуломхўжаев, Сухроб Неъматов, Виталий Пламадела, Предраг Вуйович, Фирдавс Асадов, Жамолиддин Убайдуллаев, Илья Ильин, Муродилла Ҳамдамов, Ойбек Нурбоев.
Захира: Фаррух Турдиалиев, Евгений Кочнев, Феруз Бобоқулов, Равшан Асланов, Бахриддин Ваҳобов, Нодир Жўраев, Андрей Акопянц.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 15:01, 24.06.2014.
Ўқилди: 6962 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.