Тарихда яшаб ўтган, бутун инсоният-у девларнинг подшоҳи бўлган Сулаймоннинг вафот этиши ҳақидаги ҳикоят жуда қизиқ. Жон берган Сулаймоннинг жасади худди тирикдек курсида ўтираверади, унинг ўлганлигини билмаган бечора девлар бир неча йил, худди Сулаймон курсида пойлаб ўтиргандек ишлашда давом этишган экан. Ниҳоят чумолилар гуруҳи шоҳ жасадини суяб турган асони еб битирадилар, жасад қулайди ва девлар байрам қиладилар.
Тасаввур қилинг, уч нафар калласи катта мутахассис жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси кўрсатган ўйинлар ҳақида фикр юритадилар. Студияда футболчиларда мотивация етишмаганлигидан тортиб, Дель Боскенинг таркиб танлашдаги хатолари тилга олинади, ҳатто “тики така” деб аталган ва кўпчилик тушунмасдан тилга олишни яхши кўрадиган услубнинг “жанозаси”ни ўқиб, бир дақиқа сукут сақлашгача борадилар.
Ҳаммаси жуда тўғри, ақлли гаплардек туюлади, лекин, вазиятнинг ўзи сизга аҳмоқона туюлиши учун бошқа тарафдан қараш кифоя. Хотирангизни ишга солсангиз, атиги ўн кун олдин, худди шу ёки булардан ҳам ақллироқ мутахассисларнинг мундиал фаворитлари сифатида Испанияни навбати билан тилга олиб ўтирганликларини эслайсиз.
Давоми Қаҳрамон Асланов блогида.