Одил Аҳмедов "Краснодар" клуби билан дастлабки машғулотни ўтказди. Шундан сўнг ўзбек футболчиси клуб матбуот хизматига қисқача интервью берди.
"Бугун жамоа билан дастлабки машғулотда иштирок этдим. Мураббий ва футболчилар билан гаплашдим. Яхши, аҳил жамоа. Жамоага мослашиш жараёни қийин бўлмайди деб ўйлайман. Биргаликда яхши натижага эришамиз", - дейди Одил Аҳмедов.
"Клуб таклифини қабул қилишимда "Краснодар"нинг Европа лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритгани ҳам муҳим роль ўйнади. Боиси, бу мусобақада футболчи яхши тажриба тўплайди. Бу ердаги футболчилардан Коля билан бирга ўқиганмиз, Никита Бурмистров билан бирга "Анжи"дан ташриф буюрдик. Кўп футболчиларни юзидан танийман. Тезда танишиб оламиз, бу муаммо эмас", - дея ярим ҳимоячи.
"Футболни жуда яхши кўраман. Таътилдан кейин футболни соғиниб қолгандик. Иштиёқ кучли. Бу нарса яхши натижага эришишга ёрдам беради", - дейди Аҳмедов.