Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо 0-1 Олимпик
14/06 23:59 Германия - Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания

Руслан Качур «Машъал»га кўрикка таклиф этилди

Баҳо:
+ | -

Иккинчи давра учун "Машъал" селeкция ишларини бошлаган. Жамоага дастлаб легионер Eвгений Родионов таклиф этилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Ушбу футболчи мураббийларда илиқ таассурот қолдирмади ва ўз юртига жўнаб кетди.

Энди жамоага бошқа  легионер таклиф этилди. 2 июлдан машғулотларни бошлайдиган "Машъал"да украиналик бошқа бир легионер Руслан Качур таклиф этилди. Украинанинг биринчи дивизионидаги "Гелиос" клубидан таклиф этилган ушбу футболчи,  биринчи лиганинг ўтган йилги тўпурарларидан бири ҳисобланади.

Ҳужумчи 1982 йил 9 июнда Украинада таваллуд топган ва айни вақтда 32 ёшда.

Катта футболдаги фаолиятини 2009 йилда бошланган. Шу йили "Одеса" клуби сафида майдонга тушиб битта гол муаллифига айланган.  2010 йилда "Нйва Виннйця" клуби аъзосига айланган. Йил давомида 31 та учрашувда майдонга тушиб 5 та гол муаллифига айланган. 2011 йилдан бошлаб айни кунгача "Гелиос" таркибида майдонга тушиб келмоқда.

Качур ўтган мавсум клуби сафида 26 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урган. Ундан ташқари битта пеналтидан аниқ фойдаланган бўлса, 7 та голли узатмани аниқ амалга оширган. 1851 дақиқа вақт давомида 5 марта огоҳлантирилган.

Футболчи фаолияти давомида 6283 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, 24 та гол муаллифига айланган. 116 та учаршувда 19 марта огоҳлантирилган.

"Гелиос" клуби ўтган мавсумни Украина биринчи дивизионида 16 та жамоа орасида  41 очко билан тўққизинчи поғонада якунлаган.

Ушбу футболчи "Машъал"нинг давралар оралиғидаги йиғинида иштирок этади. Агар жамоа мураббийларида илиқ таассурот қолдира олса, футболчи билан шартнома имзоланади. Қўшимча қилиб ўтиш жоизки, ушбу ҳужумчи жамоамизнинг май ойидаги, Муборакда бўлиб ўтган машғулотларида ҳам бир ҳафта иштирок этиб қайтган эди.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 11:21, 30.06.2014.
Ўқилди: 3312 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.