Кириш Регистрация
14/06 20:00 Металлург 0-0 Бунёдкор
14/06 23:59 Германия 5-1 Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 20:00 Нефтчи - Сурхон
15/06 20:00 Қизилқум - Андижон
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна - Насаф
16/06 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
16/06 21:00 Словения - Дания
16/06 23:59 Сербия - Англия

Бразилия - Германия: Қизиқарли фактлар

Баҳо:
+ | -

Бразилияда ўтаётган Жаҳон чемпионатининг дастлабки ярим финал баҳсида мезбонлар Германия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйиндан аввал эътиборингизга икки терма жамоага оид қиизиқарли фактларни ҳавола этамиз.

Иккала терма жамоа 2002 йилги мундиал финалида баҳ олиб боришган ва унда бразилияликларнинг қўли баланд келган. Ғалаб келтирувчи голлар муаллифи Роналдо (67, 79). Ўша финалда иштирок этганлардан фақатгина Мирослав Клозе футболчи сифатида фаолиятини олиб бормоқда. Сколари эса Йокогамадаги ўйинда ҳам, эртанги ўйинда ҳам Бразилия бош мураббийи сифатида қайдномага киритилади.

Мирослав Клозе барча Жаҳон чемпионатларининг тўпурари сифатида яққол пешқадам бўлиб олиши учун яна битта гол киритиш имкониятига эга. Ҳозирча, Клозе Роналдо билан бирга ушуб рекордчилар рўйхатида 15 та гол билан пешқадамлик қилмоқда.

Немис футболчилари терма жамоа тарихидаги 2000 голни киритишга яқин туришибди. Бунинг учун улар битта гол киритсалар кифоя. 1908 йилнинг 5 апрель куни Фриц Бекэр Германиянинг Швейцарияга қарши илк халқаро расмий ўйинида гол киритган эди. 96 йилдан сўнг Бекэрнинг издошлари 2000 голни киртишга яқин туришибди.

Хабарингиз бор, Бразилия сафида Неймар жароҳати сабабли майдонга чиқолмайди. Бироқ, Неймарнинг 2010 йил август ойидаги дебютидан бошлаб бугунгача, пентакампионлар 6 та ўйинда Неймарсиз ҳаракат қилишган. Ушбу ўйинларнинг 5 тасида ғалаба қозонган ва битта ўйинда 2011 йил февралида Европа вакили Францияга 1-0 ҳисобида мағлуб бўлишган.

Германия терма жамоаси 2013 йил 2 июньда ўртоқлик ўйинида АҚШ терма жамоасига 3-4 ҳисобида мағлубиятга учраганидан кейин, ҳозирча 16 ўйинда мағлубиятга учрагани йўқ. 16 ўйиндан 11 тасида немислар ғалаба қозонган ва 5 та дуранг қайд этишган. Бу кўрсаткич улар учун 1996-1998 йиллардаги 22 мағлубиятсиз сериядан кейин иккинчи мағлубиятсиз узоқ муддат ҳисобланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:43, 08.07.2014.
Ўқилди: 6669 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.