"Барселона" яримҳимоячиси Иван Ракитич янги мавсумни янги жамоада бошлаши ҳақида фикрларини билдирди.
"Барса" бу ёзда трансферлар учун рекорд пуллар сарфлаганини ўқидим. Мен бу ерга келишим ҳамоноқ эшитган биринчи гапим шу бўлди: "Биз ҳамма нарсани ютишни хоҳлаймиз". Мен бунга тайёр бўлишим керак.
Мен мураббий билан гаплашдим. "Барса" 4-3-3 схемасида ўйнар экан.Мураббийнинг айтишича, у мени яримҳимоянинг учта позициясида ўйнай оладиган футболчи сифатида кўрмоқда экан", - дея Ракитичнинг сўзларини келтиради Goal.com.