"Барселона" клубининг янги бош мураббийи Луис Энрике жамоага Луис Суареснинг сотиб олишидан мамнун эканлиги ва ҳужум чизиғидан кўнгли тўлганлигини билдирди.
Мутахассис, шунингдек, жамоанинг асосий дарвозабони масаласида аниқлик киритмаганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, мавсум якунлангач, икки дарвозабон - Хосе Пинто ва Виктор Вальдес жамоани тарк этди, уларнинг ўрнига Клаудио Браво ва Марк-Андре тер-Штеген келди. Шунингдек клуби ихтиёрида Хорди Масип исмли дарвозабон ҳам бор, у ўз вақтида Луис Энрике қўл остида "Барса" ёшлари дарвозасини қўриқлаган.
"Ҳар бир мураббий ўз жамоасида кўпроқ маҳоратли футболчилар бўлишини истайди. Бизда Суарес, Месси ва Неймар борлигидан хурсандман.
Биринчи турда дарвозани ким қўриқлайди? Агар мендан ҳозир танлашимни сўрасалар, Масипни айтган бўлар эдим, чунки ҳозирча фақат уни танийман", - дейди Энрике.