El Confidential нашрининг хабарига кўра, "Арсенал" ушбу трансферлар мавсумида "Реал" посбони Икер Касильясни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
"Канонирлар" Касильяс учун йилига 9 миллион евро маош билан 3 йиллик шартнома таклиф қилдилар.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" Коста-Рикалик дарвозабон Кейлор Навасни қўшиб олмоқчи, шунинг учун клубнинг ҳозирги дарвозабонлари Икер Касильяс ва Диего Лопес ўзларига бошқа клуб излашларига тўғри келади. Клубда қолган посбон заҳирага ўтириши аниқроқ.